Эрталабдан кечгача гуллар ичида: Избоскандаги гулчилар маҳалласи

Жамият 11:41 / 25.02.2023 12748

Мавсум давомида ички бозорга гуллар етказиб берилади.

“Ҳаммамиз, оилавий 8 киши ҳаракат қиламиз. Тирикчилик шундан бўляпти. Бу йил анча совуқ бўлди. Совуққа қарамасдан ҳаракат қилдик. 4-5 градусда ушлаб, совуқдан олиб чиқдик. 10 хил гулимиз бор. Мана шулар ҳаммаси кўпайтириладиган гуллар.

Бозорга мартдан олиб чиқамиз. Эрталабдан кечгача ҳаммамиз гуллар ичида юрамиз. Қишда бўлса, ухлаш йўқ кечаси билан. Кўмир ёқамиз.

Қиммат гулларни ушлай олмаймиз. Чунки совуқ бўлиб қолса, каттароқ минусга кириб кетамиз. Шунга осон кўпаядиган, бозорда яхши кетадиган гулларни ушлаймиз”, – дейди гулчи Комилжон Қобулов.

Гулларнинг донаси 5 минг сўмдан бошланади. Гулчилар бир мавсумда ўртача 50-60 миллион сўм даромад қилишаётганини айтишди.

Абдували Қурбонов,
Kun.uz

Кўпроқ янгиликлар