Ўзбекистон маҳсулотлари кўпроқ Россияга сотиляпти

Иқтисодиёт 08:42 / 24.02.2023 18654

Агентлик маълумотларига кўра, 2023 йил январ ойида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Россия етакчига айланди – 218,8 млн доллар.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 108,2 млн доллар ҳамда 83,1 млн долларлик савдо айланмаси билан Туркия ва Хитой жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:

—  Қозоғистон – 56,6 млн;
—  Афғонистон – 52,3 млн;
—  Қирғизистон – 43,3млн;
—  Тожикистон – 33,3 млн;
—  Франция– 31,7 млн;
—  БАА – 14,8 млн;
—  Покистон – 14,7 млн АҚШ доллари.

Кўпроқ янгиликлар