Тошкентда кечки вақтда фуқаролар ўртасида юз берган жанжал бўйича маълумот берилди

Жамият 07:24 / 08.11.2021 61615

Жорий йилнинг 31 октябр куни тахминан соат 22:00ларда Боғишамол кўчасида бир нечта фуқаролар ўртасида жанжал юз берган. 

Хусусан, 30 ёшли Ж.И. ва унинг танишлари - 30 ёшли М.Х., 39 ёшли Ж.А., 24 ёшли У.Р., 37 ёшли Х.А., 27 ёшли Х.С., 30 ёшли У.Д. ўзаро жанжаллашган.

Натижада, гумонланувчилардан бири - 30 ёшли Ж.И. қочмоқчи бўлган « Chevrolet Equinox» русумли автомобилга зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» ва «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Кўпроқ янгиликлар