Талабгорлар қуйидаги бўлимлардан бирига ўз номзодларини таклиф қилишлари мумкин:
1. Жамият (Ижтимоий соҳаларга доир тезкор хабарлар, таҳлилий мақолалар ва суриштирувлар ўтказишни қамраб олади);
2. Иқтисодиёт (иқтисодиёт, молия, солиқ, банк ва савдо соҳаларидаги ўзгариш ва янгиликларни таҳлил қилиш);
3. Рус таҳририяти (Ўзбекистон ва хориж янгиликларини рус тилида ёритиб бориш);
4. Ўзбек таҳририятида муҳаррирлик (таҳрир, материалларни сайтда эълон қилиш учун якуний кўринишга келтириш).
Жамият ва иқтисодиёт бўлимларига журналист кадрлардан ташқари муайян ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги экспертлар ҳам ишга қабул қилинади.
Номзодларга қуйидаги бирламчи талаблар қўйилади:
- журналист ва муҳаррирлар учун – журналистика ва электрон ОАВ соҳасида камида 2 йиллик муваффақиятли иш тажрибаси;
- экспертлар учун – ўз соҳасидаги замонавий тенденциялардан хабардорлик, ижтимоий-сиёсий жараёнларга объектив баҳо бериш, ўз фикрларини равон ифодалай олиш;
- сайтнинг Тошкент шаҳридаги бош офисида тўлиқ иш вақти режимида ишлаш;
- компьютер ва интернетда энг бирламчи дастурлардан фойдалана билиш, матнларни тез ва бехато териш;
- ўзбек ёки рус тилларида саводхонлик (бошқа хорижий тилларни билиш қўшимча устунлик беради).
Kun.uz нималарни таклиф қилади?
- соҳада рақобатбардош маош – дастлабки босқичда 5–7 млн сўм (аниқ сумма номзоднинг салоҳиятига ва зиммасига олувчи иш ҳажмига қараб бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин);
- пойтахт марказида журналистик фаолият учун барча шароитларга эга офис;
- кунига икки маҳал бепул иссиқ овқат;
- ишга доир харажатларнинг мунтазам равишда қоплаб берилиши.
Таклифимизга қизиқиш билдирганлардан қуйидаги линк орқали ўтиб, сўровномани тўлдиришларини сўраймиз:
Эслатма: Саралаб олинган номзодлар таҳририятга бевосита суҳбатга таклиф этилади. Сўровномани тўлдирганларга ёзма жавоб берилмайди, суҳбатга ва ишга қабул қилмаслик сабаблари тушунтирилмайди.