Фуқароларни алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли орқали бойлик орттиришни ўйлаган шахслар қўлга олинди

Жамият 08:36 / 20.08.2019 7393

2019 йил 10 февраль куни соат 16.00ларда Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган автосалон олдида, 26 ёшли Ш.Н. олдиндан таниши бўлган Х.А.га “Jentra Lacetti” транспорт воситасини олиб беришини айтиб, унинг ишончига кирган. 

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, шундан сўнг у Х.дан 5.000 АҚШ долларни олиб, ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. 

15 декабрь куни 34 ёшли С.К. Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани ТТЗ даҳасида жойлашган савдо дўкони олдида тумандаги МЧЖларнинг бирининг раҳбари, 41 ёшли Г.Д.га “Автосместитель талтомат” номли асфальт қорувчи техникаси сотишини ваъда қилиб, 3.600 АҚШ доллари ва 1.000.000 сўм пулларни ўзлаштириб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Жорий йилнинг 30 июль куни соат 01.25да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИО ФМБдан тушган хабарга кўра, ўзини М.А. деб таништирган номаълум шахс, 2017 йил сентябрь ойларида 41 ёшли А.Т.га Корея давлатига ишлаш учун бизнес виза олиб беришини ваъда қилиб, хизмати эвазига 1.500 АҚШ доллари олган. Шундан сўнг, у ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Кўпроқ янгиликлар