Ўзбекистонлик 13 ёшли шахматчи ФИДЕ устаси унвонини олди

Спорт 13:08 / 09.04.2019 6812

Ўзбекистонлик 13 ёшли шахматчи Умида Омоновага ФИДE устаси унвони берилди. Шу тариқа у Ўзбекистон тарихида ушбу унвонни қўлга киритган энг ёш аёл мастерга айланди.

Жаҳон чемпионати совриндори ҳисобланувчи Омонова айни кунларда Шри-Ланканинг Калутара шаҳрида бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашмоқда.

Маълумот учун, 2006 йилда туғилган Умида Омонова – ўз ёш тоифасида Ўзбекистоннинг энг кучли шахматчиси саналади. У ўз ёш тоифасида рапид ва блиц йўналишида жаҳон чемпиони, стандарт йўналишида эса жаҳон вице-чемпиони ҳисобланади. Шунингдек, Умида рапид ва блиц йўналишида ўқувчилар ўртасида Осиё чемпионатининг мутлақ чемпиони ҳамдир.

Омонова жаҳон рейтингида ўз ёш тоифасидаги шахматчилар орасида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Кўпроқ янгиликлар