Арманистон парламентида депутатлар жанжаллашиб кетди
Жанжалга арманлар геноцидини инкор этганлик учун жиноий жавобгарликни жорий этиш бўйича келишмовчилик сабаб бўлди.
Арманистон парламентида ҳукмрон «Фуқаролик келишуви» партияси ва мухолиф «Арманистон» фракция депутатлари ўртасида жанжал содир бўлди, деб ёзади News.am.
Қайд этилишича, жанжалга арманлар геноцидини инкор этганлик учун жиноий жавобгарликни жорий этиш бўйича келишмовчилик сабаб бўлган. Барчаси парламент спикери Ален Симоняннинг тортишувидан бошланган. «Арманистон» депутатларининг эътирозига жавобан у ўз ўринларидан туриб гапирмасликни талаб қилган.
«Ўтиринг, сиз ҳам ўтиринг, бу болалар боғчаси эмас, тинчланинг. Нима десаларинг ҳам, жавоб битта», — деган Ален Симонян.
Шундан кейин депутатлар бир-бирини туртишни бошлаган. Жанжалга бошқа партияларнинг вакиллари ҳам қўшилган. Йиғилишнинг тўғридан-тўғри трансляцияси ўчириб қўйилган, спикер 20 дақиқалик танаффус эълон қилган.
Арманистонда 24 апрел арман геноциди қурбонларини хотирлаш куни. Бугун «Арманистон» партияси депутатлари геноцидни инкор этганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишга қўйишни режалаштирган эди.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Хақиқат сўрайман» – клип сёмкасида актрисани «Гелик» босиб кетгани юзасидан суд бошланди
Жамият | 18:06
-
Россиялик эшкак эшувчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади
Спорт | 18:04
-
Ким Чен Ин раҳбарлиги остида ҳарбий ўқув машғулотлар ўтказилди
Жаҳон | 17:46
-
Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси ташкил этилди
Спорт | 17:25
Мавзуга оид

07:43 / 21.04.2025
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионати III дивизионига чиқди

17:09 / 26.03.2025
Арманистон парламенти ЕИга қўшилишни бошлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди

08:23 / 22.03.2025
Пашинян Арманистоннинг янги конституцияси бўйича референдум муддатини маълум қилди

20:21 / 13.03.2025