11 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Давлат хизматчиларига ягона маош тизими, синовдан ўтолмаган Leapmotorʼдан изоҳ, Фарғона водийсида қўшма туризм ҳалқаси ва қачон арзонлашиши айтилган пиёз нархи — ўтган кун давомида Kun.uz’да ёритилган долзарб ва муҳим Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.
Давлат хизматчиларига ягона маош тизими
Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматчилари учун ягона ва шаффоф меҳнатга ҳақ тўлаш тизими жорий этилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги изоҳ берди.
Янги тизимга кўра, иш ҳақи фақат давлат бюджети ҳисобидан тўланади ва бюджетдан ташқари тўловлар бекор қилинади.
Ҳозирда маош миқдори идоралар кесимида турлича бўлиб, маҳаллий бюджетлардан ҳам устама тўланмоқда. Янги тизим ушбу камчиликларни бартараф этишга қаратилган.
Лавозим тоифалари, мартаба даражалари, KPI ва йиллик бонуслар халқаро стандартларга мос равишда белгиланади. Қарорга мувофиқ сентябрга қадар тегишли нормативлар ишлаб чиқилади.
Leapmotor Ўзбекистондаги тақиққа изоҳ берди
Хитойнинг Leapmotor компанияси автомобилларини Ўзбекистонда сертификатлаш тўхтатилганига изоҳ берди. Расмий баёнотда қайд этилишича, компания текширув натижаларига эътироз билдиради ва вазиятни тиклашга умид қилмоқда.
Ўзбекистон томони C16 моделида электромагнит шовқин даражаси белгиланган меъёрдан 16 баробар юқори эканини маълум қилган. Шу сабаб бу брендга оид автомобилларни сертификатлаш учун аризалар қабул қилиниши вақтинча тўхтатилган.
Leapmotor бу ҳолатда текширув қандай машиналарда, қандай шартларда ўтказилгани ҳақида расмий маълумот йўқлигини таъкидлаб, шаффоф ва адолатли қайта текширув ўтказилишини сўрамоқда.
Фарғона водийсида қўшма туризм ҳалқаси яратилади
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон «Фарғона водийсининг олтин сайёҳлик ҳалқаси» деб номланган янги қўшма туристик йўналишни яратиш устида иш бошлади, деб хабар беради Қирғизистоннинг 24.kg агентлиги.
31 март куни Хўжандда бўлиб ўтган уч томонлама саммит доирасида ўтказилган сайёҳлик форумида ушбу ташаббус муҳокама қилинди. Лойиҳа доирасида уч давлатнинг тоғ, кўл, тарихий шаҳар ва маданий ёдгорликларига ташрифлар назарда тутилган.
Шунингдек, Наврўз байрами асосида «Наврўз – Марказий Осиё қалбида» номли янги сайёҳлик йўналиши ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилган.
Фарғонада маталлургия заводи қурилади
Хитойнинг Shandong Aipurui Steel Plate компанияси Фарғона вилояти Тошлоқ туманида 120 млн долларлик металлургия заводи қуришни бошлади. Завод «Тараққиёт» саноат ҳудудида жойлашади ва уч босқичда барпо этилади.
Лойиҳа доирасида 500 та янги иш ўрни яратилади. Биринчи босқич 2025 йил октябрда ишга туширилади. Қайта ишланган металлдан тайёрланадиган маҳсулотлар ички бозор ҳамда экспорт учун мўлжалланган.
Вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров лойиҳанинг жадал кетишини ва ҳудудда «Яшил макон» лойиҳаси доирасида экологик шарт-шароитлар ҳам яратилаётганини таъкидлади.
Пиёз нархи нима учун қимматлашди?
Апрел бошида Ўзбекистонда эртапишар пиёз нархи кескин қимматлашди. EastFruit маълумотларига кўра, нархлар ўтган йилга нисбатан 10 бараваргача ошиб, чакана бозорларда 7–8 минг сўмга етди. Бу ҳолат экин майдонларининг 30–40 фоизга қисқариши билан изоҳланмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, 2024 йилда пиёз нархининг тушиб кетиши сабаб кўп ҳудудларда пиёз кам экилган. Масалан, Самарқанд, Наманган, Хоразм ва бошқа вилоятларда минглаб гектар ерларда экинлар қисқартирилган.
Вазирлик таъкидлашича, бу вақтинчалик ҳолат бўлиб, 15 апрелдан бошлаб янги ҳосил бозорларга чиқади ва нархлар 2–2,5 минг сўмгача тушиши кутилмоқда.
Ўзбекистон аҳолисининг 56 фоизи — меҳнатга лаёқатли
2025 йил 1 апрел ҳолатига кўра, Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,7 млн кишини ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 2 фоизга кўп.
Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, аҳоли таркибининг 56 фоизи — 21,1 млн киши меҳнатга лаёқатли ёшдагилардан иборат. Шу билан бирга, 12,1 млн киши (32,1 фоиз) меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 4,5 млн киши (11,9 фоиз) эса пенсия ёшидаги фуқаролардир.
Бу кўрсаткичлар мамлакат демографик тузилишида ишга лаёқатли аҳолининг катта улушга эгалигини кўрсатади. Бу меҳнат бозори ва иқтисодий фаолликда муҳим аҳамиятга эга.
Тавсия этамиз
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ватикан Рим папасининг ўлими сабаби ва унинг васиятини эълон қилди
Жаҳон | 01:05
-
Кремл АҚШни «катта битим»га жалб қилиб, Трампни қизиқтирадиган таклифларни қидирмоқда — ОАВ
Жаҳон | 00:45
-
Хитойда 9 ёшли қиз 25-қаватдан тушиб кетиб омон қолди
Жаҳон | 00:22
-
Орландода йўловчи самолётида ёнғин чиқди
Жаҳон | 23:54 / 21.04.2025
Мавзуга оид

22:55 / 21.04.2025
21 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар

22:39 / 18.04.2025
18 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар

22:37 / 17.04.2025
17 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар

21:07 / 16.04.2025