Путин мактаб ўқувчиларини ёзги таътил вақтида ишга жалб қилишга рухсат берди
Россияда ишчи кучи етишмаслиги кузатилмоқда. Мамлакатда 15-17 ёш оралиғида бўлган 6 миллиондан ортиқ ўсмир бор, улар орасида ишлайдиганлар улуши эса 1 фоизни ташкил этади.

Фото: РИА Новости
Россия президенти Владимир Путин иш берувчиларга ёзги таътил даврида дам олиш ва ишланмайдиган кунларда 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларни ишга жалб этишга рухсат берувчи қонунни имзолади. Ҳужжат ҳуқуқий ахборотлар расмий порталида эълон қилинди.
Қонунга мувофиқ, ўсмирлар фақат аҳоли бандлигини таъминлаш хизматлари йўлланмаси асосида ёки ёшлар ва болалар уюшмалари реестрига киритилган талабалар отрядлари таркибида ишлашлари мумкин. Ишга жойлашиш учун 15 ёшга етган шахснинг ёзма розилиги талаб этилади. Агар ишга кираётган бола 14 ёшда бўлса, у ҳолда ота-онадан бирининг ёзма розилиги ҳам керак бўлади. Етим болалар эса ўзларининг ёзма розилиги билан бирга, васийлик ва ҳомийлик органининг рухсатномасини ҳам тақдим этишлари лозим.
Қонун 2025 йил 1 сентябрдан кучга киради. Шу билан бирга, вояга етмаганлар учун қисқартирилган иш вақти сақлаб қолинади. 14–15 ёшдаги болалар учун бу кунига 4 соатдан ортиқ бўлмаслиги керак, 15–16 ёшдагилар учун — 5 соатдан, 16–18 ёшдагилар учун эса 7 соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим. Бунга қадар ўсмирларнинг дам олиш кунлари ишлашига фақат санъат билан боғлиқ соҳаларда, масалан, театр томошаларида ёки филмларда суратга тушишда рухсат этиларди.
Россия меҳнат ва бандлик федерал хизмати олдинроқ вояга етмаганлар 16 ёшга тўлганида ёки баъзи ҳолларда ундан ҳам кичик ёшда меҳнат шартномаси тузишлари мумкинлигини маълум қилган эди. Масалан, 14 ёшдаги болалар енгил меҳнатга жалб қилиниши мумкин, аммо бу уларнинг соғлиғига зарар етказмаслиги, ота-онадан бири ёзма розилик берган бўлиши керак. Бунда, иш боланинг мактаб дастурини ўзлаштиришига зарар етказмаслиги лозим.
Таъкидланишича, Россияда ишчи кучи етишмаётгани фонида ишлаётган ўсмирлар сони кескин ошган. 2023 йил маълумотларига кўра, иқтисодиётда ишлаётган 15-17 ёшдаги россияликлар сони 86,7 мингни ташкил этган. Қайд этилишича, энг кўп ёшлар қишлоқ ва ўрмон хўжаликларида фаолият юритмоқда (30,1 минг). Шунингдек, улар кўпинча паст малакали ишчилар сифатида жалб этиляпти (26,3 минг). Бундан ташқари, 17,3 минг ўсмир хизмат кўрсатиш ва савдо соҳасида ишлайди. 2023 йилда ёшлар орасида иш кучи (ишлашга тайёр ва иш излаётган шахслар сони) 104,9 минг кишини ташкил этган.
Россияда 15-17 ёш оралиғида бўлган 6 миллиондан ортиқ одам истиқомат қилади, улар орасида ишлайдиганлар улуши эса 1 фоизни ташкил этади. АҚШ Меҳнат вазирлигига кўра, 2023 йилда мамлакатдаги 16-19 ёшли ўсмирларнинг қарийб 37 фоизи ишли бўлган ёки излаган.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский: Украина АҚШдан 50 млрд долларлик қурол сотиб олмоқчи
Жаҳон | 08:31
-
Давлат органларининг HR бўлинмалари фаолияти баҳолаб борилади
Ўзбекистон | 08:21
-
ДХХ: Республика миқёсида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди
Жамият | 08:07
-
Трамп Хитой учун тарифларни 125 фоизгача кўтарди
Жаҳон | 08:00
Мавзуга оид

07:42
Россия Украинанинг янги ҳудудларига ҳужум бошлаган

16:09 / 09.04.2025
Россия ва Ўзбекистон Трансафғон темир йўли лойиҳаси бўйича ҳамкорликни кенгайтиради

10:48 / 09.04.2025
10 апрелда Истанбулда Россия ва АҚШ вакилларининг учрашуви бўлиб ўтади

10:10 / 09.04.2025