Ўзбекистон | 08:21 / 10.04.2025
1140
1 дақиқада ўқилади

Давлат органларининг HR бўлинмалари фаолияти баҳолаб борилади

Уч ой муддатда барча бўғиндаги HR (кадрлар) бўлинмалари раҳбарлари аттестациядан ўтказилади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари тўғрисидаги ҳамда ҳокимликларининг Ташкилий-кадрлар гуруҳи тўғрисидаги намунавий низомлар тасдиқланди.

Шунингдек, инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаларининг раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди. 

Унга кўра, 3 ойлик муддатда давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари (шу жумладан, ҳокимликларнинг ташкилий-кадрлар гуруҳлари) раҳбарлари аттестациядан ўтказилади.

Қарорга асосан жорий йилнинг май ойидан бошлаб, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолияти Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан hrm.argos.uz электрон платформаси орқали баҳолаб борилади.