Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия агентлиги Ўзбекистонда йирик инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британия Экспортни молиялаштириш агентлиги бош ижрочи директори Тим Рид билан учрашув ўтказилди.
Фото: "Дунё" АА
Британия томони Ўзбекистонда устувор соҳалар – инфратузилма, таълим, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялар каби йўналишларда йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок этишга қизиқиш билдирди.
Ўзаро манфаатли йўналишларда амалий ҳаракатларни жадаллаштиришга ва аниқ чора-тадбирлар белгилаб олишга келишиб олинди.
Буюк Британия Экспортни молиялаштириш агентлиги давлат органи ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси кредитлар, кафолатлар тақдим қилиш, суғурталаш, маслаҳат кўмагини бериш ва бошқа йўллар билан ёрдам кўрсатиш орқали Британия товарлари ва хизматлари экспортини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдан иборат.
Мавзуга оид
08:40
АҚШдан кейин Британия ҳам Россия нефти бўйича лицензия берди
08:48 / 16.05.2026
Британия мудофаа бюджетига 20 млрд евродан ортиқ маблағ ажратмоқчи
09:14 / 09.05.2026
Трампнинг иттифоқчиси Британиядаги сайловларда тарихий ғалабани қўлга киритди
08:39 / 04.05.2026