Мьянмадаги вайронкор зилзила сабаблари айтилди
Тадқиқотчилар зилзила пайтида янги геологик ёриқ пайдо бўлганини аниқлади. У 3 км/сония тезликда ҳаракатланиб, 400 км масофага чўзилган.

Фото: Xinhua
Олимлар Мьянмада 28 март куни содир бўлган вайронкор зилзила сабабларини таҳлил қилди, 3 мингдан ортиқ одам унинг қурбони бўлган эди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, фалокатга катта ҳудудда тез содир бўлган ноёб, ўта кучли зилзила сабаб бўлган. Бу ҳақда МИР24 хабар берди.
Зилзила Бирма ва Зонд плиталари орасидаги йирик тектоник тузилма бўлган Сагаинг ёриғи ҳудудида содир бўлди. Бу Ҳиндистон ва ғарбий Мьянманинг жануби-шарқий Осиёнинг қолган қисмига нисбатан шимолга ҳаракатланишига ёрдам беради. Ёриқ жанубдаги Андаман денгизидан Мьянманинг энг шимолий қисмига ўтади ва миқёси, ҳаракати ва сейсмик фаоллиги жиҳатидан Калифорниядаги машҳур Сан-Андреас ёриғига жуда ўхшаш.
Тадқиқотчилар зилзила пайтида янги геологик ёриқ пайдо бўлганини аниқлади. У 3 км/сония тезликда ҳаракатланиб, 400 км масофага чўзилди. Ўта кучли зилзилаларда ёриқ ўзи ҳосил қиладиган сейсмик тўлқинлардан тезроқ ҳаракат қилади. Бу сейсмик энергия концентрациясига олиб келади ва оддий зилзилаларга қараганда анча катта зарар келтиради.
Олимларнинг қайд этишича, бундай зилзилани товушдан тез учадиган реактив самолёт билан солиштириш мумкин. 7,7 магнитудали силкинишлар Сагаинг ёриғининг 200 километрлик қисми бузилишига сабаб бўлган. Тектоник плиталарнинг ғайриоддий тез ҳаракатланиши зарарни янада кучайтирди ва зилзила эпицентрдан 1000 км дан ортиқ масофада сезилди.
АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, Мьянмадаги зилзила ер сиртидан атиги 10 км чуқурликда содир бўлган. Бу офатнинг экстремал табиати билан биргаликда таъсир нега бунчалик вайронкор бўлганини тушунтиради.
Тавсия этамиз
Йирик ҳисоб рецепти. Артета Анчелоттини қандай доғда қолдирди?
Спорт | 11:29 / 09.04.2025
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
10 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:02
-
Тошкентда уй-жой низоси икки кишининг ўлими билан тугади
Жамият | 21:18
-
Apple Трамп тарифларини четлаб ўтиш учун Ҳиндистондан 1,5 миллион дона iPhone олиб чиқади
Жаҳон | 21:17
-
Паркентдаги тоғда адашиб қолган икки киши қутқарилди
Жамият | 21:16
Мавзуга оид

21:46 / 06.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди

10:23 / 03.04.2025
Мянмадаги зилзила: 3 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди

20:53 / 01.04.2025
Мянмада ҳалок бўлганлар сони 2700 дан ошди. Ҳарбий хунта вазиятни оғирлаштирмоқда

18:20 / 31.03.2025