Жаҳон | 21:21 / 06.04.2025
11254
2 дақиқада ўқилади

Аллергия белгиларини енгиллаштиришга ёрдам берадиган табиий модда аниқланди

Мева ва сабзавотлардаги кемпферол аллергия белгиларини енгиллаштиришга хизмат қилиши маълум бўлди.

Фото: Unsplash

Профессор Тиҳару Нишияма раҳбарлиги остида Токио университети тадқиқотчилари озиқ-овқат аллергияси белгиларини камайтириш ва иммун тизимининг бунга қарши жавобини тартибга солишга қодир моддани аниқлади. Тадқиқот натижалари Allergy журналида чоп этилган.

Гап кемпферол деб номланувчи табиий флавоноид ҳақида бормоқда — бу модда исмалоқ, брокколи, ловия, қизил пўстли олма, кўк чой ва карам каби маҳсулотларда мавжуд. Сичқонларда ўтказилган тажрибалар давомида кемпферол озиқ-овқатларга, хусусан, тухум оқига нисбатан аллергик реакцияни сезиларли даражада камайтириши аниқланган.

Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, кемпферол RALDH2 ферментининг ишлаб чиқарилишини кучайтиради. Бу фермент иммун тизимининг жавоб реакцияси шаклланишида муҳим рол ўйнайди: у ичак ҳужайраларига яллиғланишни камайтиришда ва иммун тизимининг ҳаддан ташқари фаоллигини бостиришда ёрдам беради. Айнан шу ортиқча фаоллик аллергик ва аутоиммун касалликлар асоси бўлиб ҳисобланади.

Кемпферол қабул қилган сичқонларда тана ҳарорати пасайган, диарея тўхтаган ва аллергенга сезувчанлик сусайган. Профессор Нишияманинг сўзларига кўра, кемпферолга бой маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш нафақат аллергия белгилари енгиллашишига, балки аутоиммун касалликлар ҳолатини яхшилашга ҳам ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

Гарчи тадқиқот ҳайвонлар устида ўтказилган бўлса-да, олимлар бу механизм инсон организмида ҳам ишлаши мумкин, деган фикрда. Яқин келажакда улар кемпферолнинг инсонлардаги аллергияга қарши самарадорлигини аниқлаш учун клиник синовлар ўтказишни режалаштирмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти