Олимлар саратон ва диабетни даволашда ген терапиясининг асосий тўсиғини бартараф этди
Америкалик олимлар липид заррачаларига эга даволовчи ДНКни хавфсиз етказиш усулини яратди.

Фото: Shutterstock
Пенсилвания университети олимлари терапевтик ДНКни ҳужайраларга липид нанозаррачалари ёрдамида етказишнинг хавфсиз усулини ишлаб чиқиб, ген тиббиёти соҳасида улкан ютуққа эришди. Технология диабет, саратон ва юрак касалликларини даволаш усулларини ўзгартириб юбориши мумкин.
Илгари ДНК етказиб бериш бўйича уринишлар ҳалокатли иммун реакцияларни келтириб чиқарган эди, бироқ янги тизимга нитроолеин кислотаси қўшилиши яллиғланишни бостириб, сичқонлар устида ўтказилган синовларда 100 фоиз бардошлиликни таъминлаган.
Бир неча соат ичида парчаланиб кетадиган мРНКдан фарқли ўлароқ, ДНК ярим йилгача фаол қолади — бу сурункали касалликларни даволашда муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, ушбу усул ножўя таъсирларни минималлаштириб, генетик кўрсатмаларни аниқ ҳужайраларга етказиш имконини беради.
Липид нанозаррачалари COVID-19 га қарши қўлланилган мРНК-вакциналаридаги каби «контейнер» усулида ишлайди. Улар терапевтик ДНКга юкланади. Шу билан бирга, нитроолеин кислоталар STING йўлини блоклайди, натижада ҳужайралар касалликка қарши курашувчи мақсадли оқсилларни ишлаб чиқаришни бошлайди.
Олимлар жамоасининг кашфиёти бегона ДНКни беморларга киритиш хавфи билан боғлиқ муаммони ҳал қилди.
Энди улар бошқа тўқималар ва касаллик моделларида синовлар ўтказишни режалаштирмоқда. Агар усул самарадорлиги тасдиқланса, у вируслар ёки инъекциялар билан боғлиқ хавфларсиз узоқ муддатли ген терапияси даврини бошлаб беради.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп учинчи муддатга сайланмаслигини маълум қилди
Жаҳон | 15:25
-
Ғазога қолдирилган «Papamobile», ядро қуролини эслаган Путин ва Покистонга сувни тўсиб қўйган Ҳиндистон — кун дайжести
Жаҳон | 15:11
-
Йирик қарз олувчилар учун алоҳида қоидалар ишлаб чиқилади
Ўзбекистон | 15:07
-
«CanSat Uzbekistan-2025» мусобақасининг финал босқичидан фоторепортаж
Ўзбекистон | 15:01
Мавзуга оид

23:23 / 28.04.2025
Олимлар Ерни самолётлар ёрдамида совитиш усулини топди

22:00 / 27.04.2025
Уч дақиқа жисмоний фаоллик юрак касалликлари хавфини камайтириши аниқланди

00:23 / 21.04.2025
Олимлар экстремал иссиқ ва совуққа бардошли «суперметалл»ни яратди

21:21 / 06.04.2025