Жаҳон | 11:40 / 05.04.2025
2269
2 дақиқада ўқилади

Россияда Қора денгизда мазут тўкилишидан етказилган зарар баҳоланди

Росприроднадзор Қора денгиздаги мазутнинг тўкилишидан атроф-муҳитга етказилган зарарни деярли 85 миллиард рублга баҳолади. Мазут 15 декабрда Керч бўғозида "Волгонефт" икки танкерининг чўкиши оқибатида денгизга сизиб чиқди.

Фото: TASS

Росприроднадзор Қора денгизда мазут тўкилиши натижасида атроф-муҳитга етказилган зарарни деярли 85 миллиард рублга баҳолади, деди агентлик раҳбари Светлана Родионова 4 апрел, жума куни танкерлар ҳалокати оқибатларини бартараф этиш бўйича йиғилишда.

Унинг сўзларига кўра, зарарни "Волгонефть-212" ва "Волгонефть-239" танкерлари эгалари қоплаши керак: "Кама Шиппинг" - 49,4 млрд рубл, "Волгатранснефть" - 35,4 млрд рубл. Родионованинг таъкидлашича, компаниялар етказилган зарарни ихтиёрий равишда қоплаши учун бир ой вақт бор, шундан сўнг даъволар судга юборилади.

Йиғилишда Россия транспорт вазири Роман Старовоит танкер ҳалокати сабабларини текшириш якунланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, асосий сабаб «кема капитанлари ва кема эгаларининг Азов денгизи ва Керч бўғози денгиз ҳудудларида елканли кемалар учун мавсумга қўйилган чекловларга риоя қилмагани». Старовойт, шунингдек, «кема экипажлари Россия Транспорт вазирлигининг ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ малакали ходимлар билан таъминланмаган» деб даъво қилмоқда.

"Кама Шиппинг" компанияси "Волгонефть-212" танкерининг чўкиб кетишида айбини тан олмади. Ташкилот судга тақдим этган ҳужжатларни қўшиш тўғрисидаги аризада кеманинг эгаси «Каматрансойл» компанияси экани, «Кама Шиппинг» эса кемаларни ижарага берувчи эканлиги кўрсатилган. Иккала ташкилотга қарши даъво "Морспасслужба" томонидан берилган — у танкер ҳалокати оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни бажарганлик учун қилинган харажатларни қоплаш билан боғлиқ.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти