Ўзбекистон фуқаролари Россиянинг денгиз маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи заводига ишга олинади
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Россиянинг Приморск ўлкасидаги қурилиш ва балиқ ва денгиз маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритувчи компания Edelweiss МЧЖ бош директори Людмила Беззубкина музокара ўтказди.

Фото: dunyo.info
Людмила Беззубкина компания томонидан бугунги кунга қадар қурилиб фойдаланишга топширилган 10 дан ортиқ турар-жой ва бизнес марказлари ҳамда ҳозирги кунда қурилиш ишлари олиб борилаётган турар жой комплекслари тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, компаниянинг Камчатка ўлкасидаги балиқ ва денгиз маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи йирик заводи фаолияти таништирилди.
"Бугунги кунда бир нечта хорижий давлатларга балиқ ва денгиз маҳсулотларини экспорт қилиб келяпмиз. Компания Ўзбекистонга балиқ ва денгиз маҳсулотларини экспорт қилган ҳолда мамлакатингиздан маиший техника, текстиль, гилам, мева-сабзавот, қуритилган мевалар ва бошқа маҳсулотларни Приморск ўлкасига тўғридан тўғри импортини йўлга қўйишни режалаштиряпти. Ушбу йўналишда ўзбек ҳамкорлар билан биргаликда ишлаш икки томон учун ҳам манфаатли бўлади", деди у.
Мулоқот чоғида, шунингдек, компанияга тегишли балиқ ва денгиз маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи заводга Ўзбекистон фуқароларини ишга қабул қилиш имкониятлари хусусида фикр алмашилди. Россия томони Ўзбекистон фуқароларини қонуний тарзда иш билан таъминлашга тайёрлигини ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини тасдиқлади.
Учрашув сўнгида компания вакилларининг меҳнат миграцияси ва иқтисодий соҳалардаги янги лойиҳаларни келишиш учун Ўзбекистонга бизнес-миссиясини уюштиришга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Океанда пластикни «ейишга» қодир замбуруғлар топилди
Фан-техника | 01:40
-
Биотехнологик стартап 10 минг йил олдин қирилиб кетган даҳшатли бўриларни «қайта яратди»
Фан-техника | 01:09
-
АҚШда торнадо ва сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 23:47 / 07.04.2025
-
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Жамият | 23:03 / 07.04.2025
Мавзуга оид

21:14 / 07.04.2025
Тошкентдан Краснодарга автобус қатнови йўлга қўйилди

20:47 / 07.04.2025
Путин мактаб ўқувчиларини ёзги таътил вақтида ишга жалб қилишга рухсат берди

20:44 / 07.04.2025
Кремль нефть бозоридаги «ўта нотинч» вазиятдан хавотир билдирди

18:30 / 07.04.2025