Венгрия Халқаро жиноий суддан чиқишини эълон қилди
Венгрия расмийларининг ХЖС таркибидан чиқиши ҳақидаги баёноти Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ташрифи фонида янгради. Аввалроқ, ХЖС уни ҳибсга олиш ҳақида халқаро ордер берган эди.

Фото: AP
Венгрия Халқаро жиноий суд (ХЖС) юрисдикциясидан чиқиш жараёнини бошлади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири девони раҳбари Гергей Гуйяш маълум қилди.
«Пайшанба куни ҳукумат конституциявий ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ Халқаро жиноий суддан чиқиш бўйича иш бошлайди», деб ёзди у ижтимоий тармоқда.
Венгрия расмийларининг ХЖС таркибидан чиқиши ҳақидаги баёноти Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ташрифи фонида янгради. Аввалроқ, ХЖС уни ҳибсга олиш ҳақида халқаро ордер берган эди.
Венгрия бош вазири Виктор Орбан ХЖС Исроил бош вазирини ҳибсга олишга ордер бериш ҳақидаги қарорининг эртасига Нетаняҳуни мамлакатга таклиф қилган. Шу билан бирга, Орбан Нетаняҳу ҳибсга олинмаслигига ваъда берди ва ХЖС қарорини «қўпол, беадаб ва мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган» деб атади.
Венгрия 1999 йилда Рим статутини, ХЖС ташкил этиш ҳақидаги халқаро шартномани имзолади ва икки йилдан сўнг уни ратификация қилди.
Венгриянинг ХЖС таркибидан чиқиш жараёни бир йил давом этади.
2023 йил март ойида Венгрия ҳукумати агар Россия президенти Владимир Путин мамлакатга келса, ХЖС ордерига кўра ҳибсга олинмаслигини айтган. Гуйяш Венгрияда бунинг учун ҳеч қандай қонуний асос йўқлигини таъкидлаган эди, гарчи мамлакат Рим статутини имзолаган ва ратификация қилган бўлса-да.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Uzbekistan Airways Тошкент—Жидда рейсларида Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди
Ўзбекистон | 01:01
-
Доналд Трамп Россия—Украина урушида Байден, Зеленский ва Путинни айблади
Жаҳон | 00:35
-
КХДРда мамлакат тарихидаги энг катта ҳарбий кемани қуриш бошланди
Жаҳон | 00:15
-
Pfizer ножўя таъсирлар туфайли семиришга қарши дори ишлаб чиқишни тўхтатади
Жаҳон | 23:23 / 14.04.2025
Мавзуга оид

15:22 / 14.04.2025
Орбаннинг рақиби Украинанинг ЕИга аъзолиги бўйича референдум ўтказишни ваъда қилди

11:13 / 11.04.2025
Буюк Британия Путин устидан трибунални қўллаб-қувватлади

09:42 / 03.04.2025
Нетаняҳу Ҳаага суди ордерига қарамай Венгрияга келди

16:46 / 14.03.2025