Шавкат Мирзиёев Евроиттифоқ етакчилари билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон ва ЕИ етакчилари иқтисодий ҳамкорликни тубдан кенгайтириш муҳимлигини қайд этди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрел куни Самарқанд саммити доирасида мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Турли даражалардаги фаол мулоқотлар ва сермаҳсул алмашинувлар, амалий ҳамкорликнинг институционал механизмлари доирасида самарали ишлар олиб борилаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланишга тайёрланмоқда.
Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми бар ортиб бормоқда. Европанинг етакчи компаниялари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари портфели 30 миллиард евродан зиёдни ташкил этмоқда. Мамлакатимиз Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг йирик бенефициари ҳисобланади, Тошкент шаҳрида Европа инвестиция банкининг минтақавий ваколатхонаси очилмоқда.
EИнинг бош институтлари раҳбарлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар дастурини, шунингдек, Марказий Осиёда яхши қўшничилик, ишонч ва шерикликни мустаҳкамлаш борасидаги сиёсатни юксак баҳоладилар ва қатъий қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.
Музокараларда асосий эътибор инновациялар, "яшил" энергетика, тоғ-кон тармоғи, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика, рақамлаштириш ва бошқа йўналишларда қўшма дастур ва кооперация лойиҳаларини илгари суришга қаратилди.
Туризм, маданият, фан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги фаол алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Бўлажак "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" форматидаги биринчи олий даражадаги саммит кун тартибидаги масалалар ҳамда Европанинг "Глобал дарвоза" стратегияси доирасида икки минтақанинг ўзаро боғлиқлигини кучайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари, жумладан, Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кўмаклашиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Савдо урушлари: Трампнинг мақсади нима?
Жаҳон | 19:21 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия ҳужумидан кейин Днипрода камида саккиз киши жароҳат олди
Жаҳон | 13:40
-
Етакчи институтлар Германиянинг иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди
Жаҳон | 13:39
-
Андижонда Damas олдинда кетаётган тракторга бориб урилди
Ўзбекистон | 13:35
-
Ўзбекистонда доимий аҳолининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли?
Ўзбекистон | 13:34
Мавзуга оид

16:36 / 10.04.2025
Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки делегацияси билан учрашди

16:04 / 10.04.2025
Шавкат Мирзиёев Британия собиқ бош вазири Тони Блэр билан учрашди

16:37 / 09.04.2025
Президент замонавий туризм маршрутларини ташкил этиш бўйича вазифаларни белгилаб берди

15:48 / 09.04.2025