Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки делегацияси билан учрашди
Ўзбекистоннинг Жаҳон банки билан кенг кўламли стратегик ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 10 апрель куни Жаҳон банки гуруҳининг операциялар бўйича бошқарувчи директори Анна Бьерде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Ўзбекистоннинг Жаҳон банки билан кенг кўламли стратегик ҳамкорлигини янада ривожлантириш, энг аввало, ушбу глобал молиявий институт томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар стратегиясини қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.
Сўнгги йилларда шериклик муносабатлари юксак даражага чиқиб, салмоқли натижалар бераётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Таъкидланишича, бугунги кунда Ўзбекистон банкнинг энг йирик ҳамкорларидан биридир. Лойиҳалар портфели 12 миллиард доллардан ошди. Жаҳон банки иқтисодиётнинг устувор тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг барқарор ривожини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишда молиявий, консультатив ва техник кўмак кўрсатмоқда.
Банк кўмагида халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳалар механизми такомиллаштирилди, уларни тайёрлашни тезлаштириш ва сифатини ошириш бўйича янги тартиб қабул қилинди.
Камбағалликка қарши курашиш, энг аввало, туризм соҳасида хотин-қизлар ва ёшлар учун иш ўринлари яратиш, хусусий секторни ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш дастурларини қўллаб-қувватлаш, давлат корхоналарини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш каби йўналишлар келгуси амалий шерикликнинг устувор йўналишлари сифатида қайд этилди.
Углерод чиқиндиларини қисқартириш, урбанизация ва инфратузилмани модернизация қилиш, энергия самарадорлигини ошириш, инвестиция муҳитини яхшилаш, мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлишига кўмаклашиш борасидаги ҳамкорлик режаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йирик минтақавий лойиҳаларни илгари суриш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Писториус АҚШдан Patriot'ни алмаштириш бўйича мажбурият кутмоқда
Жаҳон | 07:40
-
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш тартиби ишлаб чиқилди
Ўзбекистон | 07:37
-
111 гуманитар ташкилот Ғазога ёрдам етказилишини талаб қилмоқда
Жаҳон | 07:36
-
Давлат буюртмаси асосида «Янги Ўзбекистон манзаралари» туркумидаги асарлар яратилади
Ўзбекистон | 07:31
Мавзуга оид

23:35 / 21.07.2025
Президент энергия таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди

18:33 / 10.07.2025
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади

16:53 / 09.07.2025
Барча ташкилот ва маҳаллалардаги асоссиз қўйилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлаш топширилди

16:33 / 09.07.2025