Жаҳон | 09:00 / 03.04.2025
5726
2 дақиқада ўқилади

Россияда Ту-22М3 стратегик ракета ташувчи ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

2025 йил 2 апрел куни Иркутск областида Ту-22М3 ҳарбий самолёти ҳалокатга учради. Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, тўрт нафар учувчидан иборат экипаж катапултадан фойдаланган, аммо улардан бири ҳалок бўлган.

Фото: Photoagency Interpress / Russian Look

«2025 йил 2 апрель куни Иркутск области ҳудудида режали парвозни амалга ошираётган Ту-22М3 самолёти ҳалокатга учради. Самолёт экипажи таркибидаги тўрт киши катапултадан фойдаланишга улгурган. Экипаж командирининг маълумотига кўра, ерга тушиш чоғида бир нафар учувчи ҳалок бўлган», — дейилади расмий баёнотда.

Ҳодисага техник носозлик сабаб бўлган, деб маълум қилди Иркутск области губернатори Игор Кобзев. Унинг сўзларига кўра, самолёт Бохан районидаги Бурет қишлоғи яқинида ерга қулаган.

Самолёт қулаш чоғида электр узатиш линияларини шикастлаган. Бунинг оқибатида яқин атрофдаги икки посёлкада электр таъминоти узилган.

Ту-22М3 — ғарбда Backfire номи билан танилган, қанот геометрияси ўзгарадиган, Совет Иттифоқи даврида яратилган товушдан тезучар бомбардимончи. У ядровий қурол ва қанотли ракеталар ташиш қобилиятига эга бўлиб, Россиянинг стратегик авиациясида муҳим ўрин тутади. Бундай самолётларнинг бир донаси 330 млн долларга баҳоланади.

Шу билан бирга, сўнгги йилларда ушбу турдаги самолётлар бир неча бор ҳалокатга учраган. Хусусан, 2024 йил август ойида худди шу минтақа ҳудудида шундай самолёт ҳавода двигатели ёниб кетиши натижасида қулаган эди. Ўшанда ҳам тўрт нафар учувчи катапултадан фойдаланганидан кейин соғ-саломат топилганди.

Бугунги воқеа Ту-22М3 самолётларининг ишончлилиги ҳақидаги саволларни янада кескинлаштирмоқда. Чунки бу турдаги учоқларнинг кўпчилиги 40 йилдан зиёд вақт мобайнида фойдаланишда.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти