Нега қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқ бекор қилиняпти?
Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Мубин Мирзаев қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқнинг бекор қилинаётганини барча тадбиркорлар учун тенг шароит яратишга уриниш билан изоҳлади. “Қайси тартиб бўйича ишлай деган саволлар пайдо бўлиб, тадбиркорлар бизга мурожаат қиляпти. Шунинг учун битта, ёки кўпи билан иккита тартиб қолиши лозим”, деди у.
Жорий йилнинг 1 апрел куни АОКАда Солиқ қўмитаси раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
2026 йил 1 январдан қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқ бекор қилинади. Бу тадбиркорликни энди бошламоқчи бўлганлар учун қулай муҳит яратиб бераётган эди. Қўмита буни бюджетга солиқларнинг кам тушаётгани билан изоҳлаганди. Аммо Ўзбекистон бўйича 300 мингга яқин қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларнинг бюджетдаги улуши 1,5 фоизни ҳам ташкил қилмайди. Kun.uz мухбири «Бу кичик миқдор учун қулай муҳит яратаётган солиқ ставкасини бекор қилиш шарт эдими? Ўтган даврда айнан қанча миқдордаги солиқлар тўланмагани ҳақидаги рақамларни бера оласизми?» деган савол билан расмийларга юзланди.
«Бу масала ҳам ўзини-ўзи банд қилганларга ўхшайди, яъни битта ташкилот 1 млрд сўмгача товар айланмасини амалга оширяпти. У 4 фоиз солиқ тўлаяпти. Умуман, солиққа тортиш режими 2 хил бўляпти. Бу ўша соҳадаги тадбиркорларнинг ривожланишига халақит беряпти», деди Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев.
Унинг қўшимча қилишича, жисмоний шахсларни солиққа тортиш тизимини камайтириш режалаштириляпти.
“Бизда жисмоний шахсларни солиққа тортиш бўйича 5 та тартиб бор, буларни камайтириш керак. Юридик шахсларни солиққа тортиш бўйича 2 та тартиб, биттаси қўшилган қиймат солиғи, иккинчиси умумий белгиланган солиқ. Қатъий белгиланган солиқ билан 3 та тартиб. Энди уни бекор қилсак, 2 та қолади. Лекин жисмоний шахсларда 5 та тартиб бор. Бу ўша шахсларнинг даромадларини солиққа тортишда жуда кўп муаммоларни пайдо қиляпти. Қайси тартиб бўйича ишлай деган саволлар пайдо бўлиб, тадбиркорлар бизга мурожаат қиляпти. Шунинг учун бу содда бўлиши керак, максимум битта ёки иккита тартиб қолиши лозим. Ундан кўп бўлдими, ўша соҳанинг маъмурчилигини оғирлаштиради ва ривожланишига тўсқинлик қилади. Ким бўлишидан қатъи назар, 2 тадан кўп солиққа тортиш тартиби бўлмаслиги керак. Режим қанча кўп бўлса, хато ва камчиликлар ҳам кўпаяди”, – деди Мубин Мирзаев.
Шунингдек, ҳисоботларни солиқ тўловчиларга электрон тарзда жўнатиш йўлга қўйиляпти. Бунда тадбиркор ҳисобот нотўғри бўлса, уни тўғрилаши керак бўлади. Мазкур тизим орқали тадбиркорларнинг ишини осонлаштириш кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Савдо урушлари: Трампнинг мақсади нима?
Жаҳон | 19:21 / 09.04.2025
10 кунда 5 ҳолат: Тошкентда лифтда қамалиб қолиш кўпаймоқда
Жамият | 18:07 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Стив Уиткофф Эроннинг юқори мартабали вакиллари билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказади
Жаҳон | 00:11
-
Хитой Трампнинг божларига жавобан Ҳолливуд филмлари импортини қисқартиради
Жаҳон | 23:36 / 10.04.2025
-
Билл Гейтс фарзандларига миллиардлаб доллар мерос қолдирмаслигини маълум қилди
Жаҳон | 23:29 / 10.04.2025
-
Янги Ўзбекистон кўчасининг бир қисми 1 сентябрга қадар ёпилади
Жамият | 23:10 / 10.04.2025
Мавзуга оид

11:02 / 10.04.2025
Мева-сабзавот маҳсулотлари соҳасида айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

12:33 / 09.04.2025
ChatGPT Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди

15:16 / 03.04.2025
Мубин Мирзаев ўзини ўзи банд қилиш турлари қисқаришига изоҳ берди

10:48 / 03.04.2025