Россияда Украина билан тинчлик музокараларини қўллаб-қувватловчилар сони энг юқори даражага етди
Россияликларнинг нисбий кўпчилиги Украина билан имзоланадиган бир ойлик вақтинча сулҳни қўллаб-қувватламоқда

Фото: nokta.ru
Бу ҳақда 50 та ҳудудда 1615 россиялик ўртасида сўров ўтказган «Левада» марказининг март ойи тадқиқоти натижаларида келтирилган.
Россияликларнинг 27 фоизи «Россия албатта Украина билан тинчлик музокараларини бошлаши керак», деб ҳисоблайди. Бу шундай сўров ўтказила бошланган сана — 2022 йилнинг сентябридан бери энг юқори кўрсаткичдир.
2023 йил мартида бу вариантини 19 фоиз респондент танлаган эди – ўтган икки йилда улар сони 1,4 бараварга ошди. Урушни давом эттириш тарафдорлари сони эса бу вақт мобайнида бироз пасайган — 26 фоиздан 23 фоизгача (бу оралиқда кўрсаткичлар 30 фоизгача кўтарилган ва 18 фоизгача тушган пайтлар ҳам бўлган).
Агар музокаралар тарафдорлари барча ёш тоифаларида тахминан бир хил тақдим этилган бўлса, уруш тарафдорлари асосан 40 ёшдан катта кишилар орасида — бу гуруҳда улар тахминан тўртдан бир қисмни ташкил этади. 40 ёшгача бўлган ёшлар орасида эса урушни қўллаб-қувватловчилар 15 фоизни ташкил қилади.
Россия ва Украина ўртасида 30 кунлик вақтинча сулҳни россияликларнинг ярми («албатта ҳа» ва «кўпроқ ҳа» жавоблар йиғиндиси) қўллаб-қувватламоқда. Бу – нисбий кўпчилик: респондентларнинг чораги (25 фоизи) бу фикрга кескин қарши, яна 16 фоиз «кўпроқ қарши».
Россияликлар март ойидаги энг муҳим воқеа деб Трамп ва Путин ўртасидаги суҳбатни кўрсатишган. Буни 17 фоиз сўровда иштирок этганлар танлаган. Иккинчи ўринда катта фарқ билан Суджанинг озод этилиши, учинчи ўринда эса Саудия Арабистонидаги Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги музокаралар қайд этилган.
«Тинчлик тарафдорларининг асосий далили битта — «кўп одам ҳалок бўлаяпти», «катта йўқотишлар», «иккала томонда ҳам қурбонлар» ва шунинг учун «етарли», «тугаши керак», «уруш ҳеч кимга керак эмас», — дейди «Левада» маркази директори Денис Волков.
Волковга кўра, яширин маънода одамлар уруш тезроқ тугасаю, шунда бевосита ўзининг иштирок этиши ва жонини хатарга қўйишга тўғри келмаслигини билдирмоқда. «Айтиш мумкинки, музокараларни қўллаб-қувватловчилар сонининг ўсиши — ҳарбий ҳаракатлардан чарчоқнинг асосий кўрсаткичи», — деган у.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европа Иттифоқи Трамп божларига қайтариладиган жавобни маъқуллади
Жаҳон | 19:40
-
Хитой АҚШ товарларига 84 фоизлик жавоб божини жорий қилди
Жаҳон | 19:39
-
Лимончилик соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди
Ўзбекистон | 19:37
-
Кривий Риҳда ракета зарбаси қурбони бўлган болалар билан видолашишди — фотолар
Жаҳон | 19:33
Мавзуга оид

16:09
Россия ва Ўзбекистон Трансафғон темир йўли лойиҳаси бўйича ҳамкорликни кенгайтиради

10:48
10 апрелда Истанбулда Россия ва АҚШ вакилларининг учрашуви бўлиб ўтади

10:10
Россия Днипро ва Харкивга дронлар билан зарба берди

08:10