Рамзон Қодировнинг вояга етмаган ўғли Чеченистон полицияси куратори этиб тайинланди
17 ёшли Адам Қодиров 2023 йилда тергов изоляторида Қуръонни ёқиб юборган Никита Журавлевни калтаклаганидан кейин отасининг хавфсизлик хизматида иш бошлаган эди.

Фото: ТАСС
Чеченистон етакчиси Рамзон Қодировнинг кенжа ўғли, 17 ёшли Адам Қодиров Россия ИИВнинг минтақавий бўлинмаси куратори этиб тайинланди.
Табрикларни қабул қилгач, Рамзон Қодировнинг ўғли Чеченистон Ички ишлар вазирлигининг Ўз хавфсизликни таъминлаш бошқармаси оператив-қидирув бўлимига янги раҳбар тайинлади. Шундан сўнг у бир неча ходимга Чеченистон қаҳрамонлари медалларини топширди.
2023 йил ёзида Адам Қодиров тергов изоляторида Қуръонни ёқиб юборган Никита Журавелни калтаклаганди. Қодиров дўппослаш тасвирларини эълон қилган ва ўғлининг бу ишидан фахрланишини айтган эди.
Шундан сўнг Адам Қодиров бир қанча мукофотларга сазовор бўлди, отасининг хавфсизлик хизматида лавозимни эгаллади ва Россия Мудофаа вазирлиги таркибидаги «Шайх Мансур» баталйонига раҳбарлик қила бошлади. Унга Чеченистон Қаҳрамони унвони ҳам берилди. Декабр ойида эса Рамзон Қодиров суд унинг ўғлини жазолашга қарор қилмаганини, Чеченистон расмийлари ҳам бу билан шуғулланмаслиги кераклигини айтган.
2024 йил феврал ойида Рамзон Қодировнинг тўнғич ўғли Ахмат Қодиров ёшлар ишлари бўйича вазир этиб тайинланган эди. Жорий йил февралда бўлса, Чеченистон етакчисининг тўнғич қизи Айшат Қодирова республика ҳукуматида бош вазир ўринбосари лавозимидан кетганди.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Океанда пластикни «ейишга» қодир замбуруғлар топилди
Фан-техника | 01:40
-
Биотехнологик стартап 10 минг йил олдин қирилиб кетган даҳшатли бўриларни «қайта яратди»
Фан-техника | 01:09
-
АҚШда торнадо ва сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 23:47 / 07.04.2025
-
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Жамият | 23:03 / 07.04.2025
Мавзуга оид

18:24 / 19.03.2025
Рамзан Қодировнинг бош вазир ўринбосарлиги лавозимидан кетган қизи 3 млрд рубллик компания эгасига айланди

20:30 / 10.03.2025
Чеченистон расмийлари Telegramʼни блокдан чиқаришга чақирди

17:22 / 09.03.2025
Чеченистон ва Доғистонда Telegram блокланди

22:44 / 27.02.2025