Чеченистон ва Доғистонда Telegram блокланди
Бу ҳуқуқ-тартибот органларининг ташаббуси билан хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга оширилган.

Фото: AP
Доғистон ва Чеченистонда Telegram мессенжери блокланди. Бу ҳақда Доғистон рақамли ривожланиш вазири Юрий Ҳамзатов маълум қилди. Унинг таъкидлашича, мессенжер ҳуқуқ-тартибот органлари ташаббуси билан хавфсизликни таъминлаш мақсадида блокланган.
«Шимолий Кавказ федерал округининг икки минтақаси — Чеченистон ва Доғистонда Telegramʼнинг блокланиши ҳуқуқ-тартибот органларининг талабига кўра, федерал даражада қабул қилинди», — дейди Ҳамзатов.
Унинг тушунтиришича, «душманлар мессенжердан тез-тез» мамлакат ичидаги вазиятни беқарорлаштиришда фойдаланиб келади. Вазир бунга 2023 йил Маҳачқалъа аэропортида содир бўлган тартибсизликни мисол сифатида келтирган. Ҳамзатов минтақа аҳолисига муқобил платформаларда, хусусан, «ВКонтакте» мессенжеридан фойдаланишни тавсия қилди. Шу билан бирга, вазир келажакда чекловлар олиб ташланиши мумкинлигини ҳам истисно этмади.
Доғистонда Telegramʼга кириш билан боғлиқ муаммолар 2024 йил кузда ҳам кузатилган. Фойдаланувчилар хабар ва медиафайлларни юклай олмаётганидан шикоят қилганди. Мессенжер фаолиятидаги узилишлар нафақат Доғистон, балки Чеченистон ва Ингушетияда ҳам кузатилган. Бу Wildberris атрофидаги можаролар сабаб Чеченистон етакчиси Рамзан Қодиров қонли қасос эълон қилган сенатор Сулаймон Керимовни қўллаб-қувватлаш постлари кенг тарқалган вақтда юз берган эди. Россия рақамли ривожланиш вазири Мақсут Шадаев ўшанда «алоқа билан бирор-бир муаммолар борлигини» рад этганди.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қирғизистондаги зилзила кучи водий вилоятларида ҳам сезилди
Ўзбекистон | 07:52
-
Путин Украинага тўғридан тўғри музокараларни тиклашни таклиф қилди
Жаҳон | 07:45
-
Кашмирда сулҳ эълон қилинганидан кейин портлашлар содир бўлди
Жаҳон | 23:37 / 10.05.2025
-
АҚШда она ва ўғил бир вақтда университетни тамомлади
Жаҳон | 23:18 / 10.05.2025
Мавзуга оид

20:04 / 08.05.2025
Путин Рамзан Қодировнинг истеъфога чиқишига рухсат бермади

18:15 / 06.05.2025
Рамзон Қодиров ўзини Чеченистон раҳбари лавозимидан озод этишни сўраганини айтди

19:05 / 05.05.2025
Доғистондаги отишмада уч полициячи ҳалок бўлди

19:41 / 23.04.2025