Рамзон Қодировнинг вояга етмаган ўғли Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимини эгаллади
17 ёшли Адам Қодиров янги лавозимга тайинланди — энди у Хавфсизлик кенгаши котиби. 2024 йил июлдан бери мазкур лавозимни Чеченистон етакчисининг жияни эгаллаб келаётганди.

Фото: Коммерсантъ
Чеченистон етакчисининг 17 ёшли ўғли Адам Қодиров яна бир лавозимга тайинланди, деб хабар беради «Коммерсант».
Энди у Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимида фаолият юритади.
Адам Қодиров Хавфсизлик кенгашида лавозимга айнан қачон тайинлангани номаълум. 2024 йил июлдан бери мазкур лавозимни Чеченистон етакчисининг жияни Ҳамзат Қодиров эгаллаб келаётганди.
2023 йил ноябрда, Адам Қодиров 15 ёшлигида Чеченистон раҳбарининг хавфсизлик хизмати бошлиғи этиб тайинланган эди. 2025 йил апрел бошларида Рамзон Қодировнинг ўғли ИИВнинг Чеченистон бўйича бошқармаси кураторига айланганди.
Бундан ташқари, у Владимир Путин номидаги Россия махсус кучлари университетини, шунингдек, Шайх Мансур номидаги РФ Мудофаа вазирлиги баталони ва Байсангур Беноевский номидаги Росгвардия баталонини назорат қилади.
2023 йил ёзида Адам Қодиров тергов изоляторида Қуръонни ёқиб юборган Никита Журавелни калтаклаганди. Шундан сўнг у бир қанча мукофотларга сазовор бўлди, хусусан, Адамга Чеченистон Қаҳрамони унвони ҳам берилди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёв ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон | 15:07
-
Трамп АҚШ ҳарбий бюджетини 1 трлн долларгача оширмоқчи
Жаҳон | 15:03
-
Ўзбекистон Россиядаги фуқароларининг ҳуқуқлари бузилаётгани бўйича хавотир билдирди
Ўзбекистон | 14:58
-
Кувайт Тошкентда етим болалар учун мактаб қурмоқчи
Ўзбекистон | 14:37
Мавзуга оид

08:29 / 09.04.2025
Адам Қодировга «махсус ҳарбий операция»даги ҳиссаси учун жанговар мукофот топширилди

20:24 / 01.04.2025
Рамзон Қодировнинг вояга етмаган ўғли Чеченистон полицияси куратори этиб тайинланди

18:24 / 19.03.2025
Рамзан Қодировнинг бош вазир ўринбосарлиги лавозимидан кетган қизи 3 млрд рубллик компания эгасига айланди

20:30 / 10.03.2025