Ҳиндистон Трампнинг «иккиламчи божлар» таҳдидидан сўнг Россия нефтига муқобил излашни бошлади
Ҳиндистонлик нефтни қайта ишловчилар санкцияларга дучор бўлган Россиянинг «хуфёна флоти»нинг танкерларини ўрнини босувчи топиб, мунтазам етказиб беришлар тикланишига умид қилишга улгурмасдан, янги хавфлар юзага келди.

Фото: Bloomberg
Доналд Трамп агар Москва Украинадаги урушни тугатиш учун тинчлик келишувига рози бўлмаса, Россия нефтини харид қилувчиларга қарши «иккиламчи божлар» жорий этиш билан таҳдид қилди.
Bloomberg маълумотларига кўра, давлатга қарашли Bharat Petroleum ва Hindustan Petroleum компаниялари май ойи учун Яқин Шарқ, Шимолий денгиз ва Ўрта Ер денгизи каби минтақалардан нефт харид қилиш учун қўшимча тендерлар уюштиришни бошлади. Бу ҳафта ўтказилаётган тендерлар одатдаги харид циклларидан ташқарига чиқади. Трейдерларнинг таъкидлашича, шошилинч аукционлар Ҳиндистоннинг март-апрел ойларида россиялик етказиб берувчилардан сотиб олган барча баррелларини олиш имкони йўқлиги юзасидан хавотирини англатиши мумкин.
Шу вақтгача Владимир Путинга нисбатан илиқ фикр билдирган Трамп 30 март куни Россия президентидан жуда ғазабда эканини айтди. «Агар биз Россия билан Украинадаги қон тўкилишни тўхтатиш бўйича келишувга эриша олмасак ва мен бунда Россиянинг айби бор деб ҳисобласам, Россия нефтига нисбатан иккиламчи божлар жорий қиламан», — деди Трамп. Ўтган ҳафта у Венесуэла нефтига нисбатан шундай чора кўрди, бироқ мутахассислар буни самараси шубҳали янги восита, деб баҳоламоқда.
Россия бўйича Трамп бож миқдори 25 фоиздан 50 фоизгача бўлиши мумкинлигини таъкидлади ҳамда уни харид қилишда давом этувчи компанияларга АҚШда бизнес юритиш тақиқланишини билдирди. Шундан сўнг у Россияга нисбатан «психологик дедлайн» белгилаганини айтди. «Агар улар вақти чўзса, мен бундан хурсанд бўлмайман», — деди Трамп.
Эртаси куни у бу баёнотни бир оз юмшатиб, шундай деди: «Мен Путин тинчлик келишувини амалга оширади, деб ишонаман ва шунга ишонч ҳосил қилмоқчиман. Мен уларнинг нефтига иккиламчи божлар жорий қилгим йўқ, лекин, агар у ҳаракат қилмапти деб ҳисобласам, қандайдир чора кўрган бўлардим».
Иқтисодчи ва таҳлилчилар Трамп томонидан илгари сурилган «иккиламчи божлар» самарадорлигига шубҳа билдирмоқда (учинчи давлатларга нисбатан қўлланилаётган иккиламчи санкциялардан фарқли ўлароқ). Сингапурдаги Vanda Insights муассисаси Вандана Ҳарининг таъкидлашича: «Асосий савол шундаки, янгидан янги шоклар Ҳиндистоннинг Россия нефтига бўлган қизиқишини йўққа чиқара оладими?» Унинг фикрича, Россия нефти имтиёзли нархларда сотилаётган бир вақтда бу эҳтимол кам. «Бу — Трамп томонидан савдо уюштириш учун қилинган найранг», — дейди Ҳари.
Бироқ у нефтни қайта ишловчилар тайёр туриши шарт, чунки етказиб бериш хавфи қай даражада бўлмасин, фақат ҳиссиётга таяна олмайди, деган.
Айнан шу ноаниқлик туфайли Ҳиндистон НҚЗлари Трамп Венесуэла нефтини харид қилувчиларга қарши иккиламчи божлар жорий қиламан, дея таҳдид қилгач, бу мамлакатдан нефт харидини тўхтатди.
Жо Байден маъмурияти томонидан 10 январда жорий қилинган «хайрлашув санкциялари» ортидан Россия нефт етказиб беришдаги узилишлар туфайли, ҳиндистонликлар апрел ойидаги юкламалар учун етарлича Россия нефти сотиб олиш бўйича келишиб олганди ва бу орқали бошқа минтақаларнинг қимматроқ навларини спот бозорда харид қилишдан воз кечмоқчи эди. Янги юкларни санкцияга учрамаган кемалар ташийди, улар юқори фрахт тўловлари сабаб ҳинд йўналишларига жалб этилган.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нейротармоқ Вена университетига қабул қилинди
Фан-техника | 23:31 / 05.04.2025
-
Европа билан шериклик, бекор қилинган хусусийлаштириш ва Leapmotor'га тақиқ — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:59 / 05.04.2025
-
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги атом сувости кемасига эга бўлди
Жаҳон | 22:38 / 05.04.2025
-
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади
Ўзбекистон | 22:34 / 05.04.2025
Мавзуга оид

15:24 / 05.04.2025
Brent нефти нархи 2021 йилдан бери энг паст даражага тушди

23:52 / 04.04.2025
Трамп TikTokʼнинг АҚШдаги фаолиятини яна 75 кунга узайтиришини маълум қилди

21:02 / 04.04.2025
Трамп тариф сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди

18:30 / 04.04.2025