Forbes миллиардерлар рўйхатини янгилади: Усмонов Ўзбекистон вакили сифатида кўрсатилган
Рейтингнинг юқори поғоналаридан одатдагидек Илон Маск, Марк Цукерберг ва Жефф Безос ўрин олди. Бунгача Россия фуқароси сифатида кўрсатиб келинган Алишер Усмонов эса 16,7 млрд доллар бойлиги билан рейтингга биринчи марта Ўзбекистон вакили сифатида киритилган.

Фото: FIE
Forbes журнали дунёнинг энг бой миллиардерларининг навбатдаги йиллик рейтингини эълон қилди.
Рўйхатда биринчи ўринни SpaceX ва Tesla компаниялари раҳбари Илон Маск эгаллади. Forbes журнали Маскнинг бойлигини 342 миллиардга баҳолади ва бу ўтган йилги натижага (195 миллиард доллар) нисбатан салкам икки баробарга кўп.
Рўйхатда иккинчи ўринни Meta корпорацияси (Facebook, Instagram ва WhatsApp эгаси) раҳбари Марк Цукерберг эгаллади. Forbes унинг бойлигини 216 миллиард долларга баҳолаган.
Кучли учликни Amazon асосчиси Жефф Безос ёпиб берган. У кетма-кет уч йилдан бери рейтингда учинчи ўринни эгалламоқда, лекин натижасини сезиларли даражада яхшилади: унинг капитали бир йил олдинги 194 миллиард долларга нисбатан 215миллиард долларга баҳоланди.
Дунёнинг энг бадавлат тадбиркорлари ўнталигига Ларри Эллион (192 млрд доллар), Бернар Арно (178 млрд доллар), Уоррен Баффет (154 млрд доллар), Ларри Пейж (144 млрд доллар), Сергей Брин (138 млрд доллар), Амасион Ортега (124 млрд доллар) ҳамда Стив Балмер (118 млрд доллар) киритилди.
Microsoft асосчиси Билл Гейтс 108 миллиард доллар билан рейтингда 13-ўринни, ҳиндистонлик тадбиркор, энергетика, нефт-кимё, телекоммуникация, чакана савдо ва молиявий хизматлар соҳаларида фаолият юритувчи Reliance Industries раҳбари Мукеш Амбани 97,7 миллиард доллар бойлиги билан эса 17-ўринни банд этган.
2025 йилги рўйхатда энг бой россияликлар орасида «Лукойл» эгаларидан бири Вагит Алекперов биринчи ўринда — унинг бойлиги 28,7 миллиард долларга баҳоланган. Telegram асосчиси Павел Дуров рейтингга БАА вакили сифатида киритилган (17,1 миллиард доллар, 118-ўрин).
UMS Holding компанияси асосчиси, асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмонов эса бу сафар Forbes рейтингига Ўзбекистон вакили сифатида киритилди. Унинг бойлиги 16,7 миллиард долларга баҳоланган бўлиб, рўйхатда 125-ўринда жойлашган.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нейротармоқ Вена университетига қабул қилинди
Фан-техника | 23:31 / 05.04.2025
-
Европа билан шериклик, бекор қилинган хусусийлаштириш ва Leapmotor'га тақиқ — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:59 / 05.04.2025
-
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги атом сувости кемасига эга бўлди
Жаҳон | 22:38 / 05.04.2025
-
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади
Ўзбекистон | 22:34 / 05.04.2025
Мавзуга оид

16:46 / 14.03.2025
Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоилова санкциялардан озод этилган бўлиши мумкин

22:38 / 14.02.2025
Telegramʼда «Алишер Усмонов акцияси» номли 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, фирибгарлик билан шуғулланган шахслар ушланди

19:54 / 08.02.2025
Алишер Усмонов Германиянинг Tagesspiegel газетасига қарши судда ғалаба қозонди

17:20 / 04.02.2025