Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Усмонов Германиянинг Tagesspiegel газетасига қарши судда ғалаба қозонди
Суд нашрга Алишер Усмоновнинг Россия ҳукумати билан «хизмат ва ҳамкорлик эвазига» ноқонуний равишда мол-мулк қўлга киритганини даъво қилишни тақиқлади.

Фото: Reuters
Ҳамбург ҳудудий суди Германиянинг Tagesspiegel газетасига USM Holding асосчиси Алишер Усмонов ҳақидаги қатор ёлғон маълумотларни, жумладан, активларни ноқонуний йўл билан сотиб олгани ҳақидаги хабарни тарқатишни тақиқлади.
Бу айбловлар Европа Иттифоқи (ЕИ) томонидан унга қарши жорий қилинган санкцияларини оқлаш учун ишлатилган ва Германияда миллиардерга нисбатан тергов бошланишига сабаб бўлган, деб хабар берди EU Today.
Гап 2024 йил ноябрь ойи охирида нашр томонидан чоп этилган, муаллифи Андрей Попов бўлган мақола ҳақида кетмоқда. Тадбиркорнинг адвокати нашрга хат юборди, уни олгандан сўнг Tagesspiegel мақолани ўчириб ташлади, бироқ бундай айбловларни тарқатишдан тийилиш талабини бажармади. Усмонов Ҳамбург ҳудудий судига даъво аризаси билан мурожаат қилди ва суд уни қаноатлантирди.
Суд нашрга Алишер Усмоновнинг Россия ҳукумати билан «хизмат ва ҳамкорлик эвазига» ноқонуний равишда мол-мулк қўлга киритганини даъво қилишни тақиқлади. Суд Тегернзее кўлидаги кўчмас мулк ва «Dilbar» яхтасининг тадбиркорга тегишли экани ҳақидаги даъволарни исботланмаган деб топди. Суд Усмоновнинг Бавариянинг Роттах-Эгерн шаҳрида «кўп йиллар яшагани» ҳақидаги даъво аризачининг шахсий ҳуқуқларини бузган ва асоссиз деб топди. Суд, шунингдек, россиялик тадбиркорнинг «Франкфурт прокуратураси томонидан қўйилган айбловлардан қутулиб қолгани» ҳақидаги даъвони тарқатишни тақиқлади. Дарҳақиқат, прокуратура унга қарши очиқ айблов қўйишдан бош тортди ва Усмоновга нисбатан тергов тўхтатилган эди.
Тадбиркор матбуот котибининг айтишича, суд қарори «Европа Иттифоқи расмийларининг шахсий санкцияларни оқлаш борасидаги чалкаш ёндашувининг яна бир тасдиғидир». Алишер Усмоновни ҳимоя қилаётган адвокат Йоахим Штайнхофел суд қарорини «муҳим нуқта» деб атади.
2024 йил январида Ҳамбург суди тадбиркорнинг Американинг Forbes журналига қарши даъвосини ҳам қаноатлантирди ва Усмонов Владимир Путиннинг «яқин одами» экани ва Мюнхенда кўчмас мулкка эгалиги ҳақидаги даъволарни ёлғон деб топди. Июнь ойида худди шу суд Германиянинг Tegernseer Stimme нашрига тадбиркорнинг Баварияда вилласи борлиги ҳақидаги даъвони тарқатишни тақиқлади. Октябрь ойида суд Германиянинг ARD телеканалида Усмонов Париж Олимпиадасидаги қиличбозлик турнирида «ҳакамларга пора бериш тизимини» яратгани ҳақидаги баёнотларни туҳмат деб топди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

23:10 / 19.07.2025
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский

14:57 / 19.07.2025
Россия рэп ижрочи Face'ни қидирувга берди

14:13 / 19.07.2025
Германия Patriot тизимларини олиш учун навбатда биринчи бўлиб турибди

12:41 / 19.07.2025