Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegramʼда «Алишер Усмонов акцияси» номли 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, фирибгарлик билан шуғулланган шахслар ушланди
Оҳангарон шаҳрида 18−25 ёш оралиғидаги 7 нафар йигит Telegram мессенжерида миллиардер Алишер Усмонов номидан «акциялар» ташкиллаштириб, фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириб келгани аниқланди.
Telegramʼда «Алишер Усмонов акцияси» номли 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, фирибгарлик орқали фуқароларнинг маблағларини ўзлаштираётган етти нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Оҳангарон шаҳарида яшовчи 25 ёшли (Ш.Б.) ўз хонадонида Фарғона вилоятида яшовчи 18-25 ёш орасидаги олти нафар шахсни жалб қилган ҳолда Telegram орқали «Алишер Усмонов акцияси» номи билан 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, фаолият юритган.
Улар гуруҳда фуқароларга ютуқ чиққани ҳақида ёлғон маълумотлар юбориб, ютуқни олиш учун бадал пули талаб қилган ва турли миқдордаги пул маблағларини бошқа шахслар номидаги банк карталари орқали ўзлаштирган.
Тадбир давомида мазкур хонадондан 4 дона компьютер, 11 дона телефон, Wi-Fi қурилмалари ҳамда турли банк карталари далилий ашё сифатида олинган.
Дастлабки суриштирувларга кўра, ушбу гуруҳнинг ҳар бир аъзосига алоҳида вазифа белгиланган. Бир шахс сохта чек тайёрлаб, гуруҳларни назорат қилса, бошқаси реклама тарқатиш ва гуруҳларга одам йиғиш билан шуғулланган.
Шунингдек, яна бири фуқаролар билан мулоқотга киришиш вазифасини бажарган бўлса, бошқаси кунлик пул тушумларини банкоматлар орқали нақдлаштириш билан шуғулланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ фирибгарлар томонидан Telegram орқали юқори лавозимларда ишловчи вазирлик, идора ва турли хил ташкилот раҳбар ҳамда масъул ходимлари номидан сохта профиллар яратилиб, қўл остидаги ходимларни алдаш ҳолатлари кузатилаётгани тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қорақалпоғистондаги туманда иссиқ туфайли боғчалар ёпилди
Ўзбекистон | 12:20
-
Россияда диверсия иши бўйича судланган 13 кишидан 3 нафарининг муддати қисқартирилди
Жаҳон | 12:04
-
Креатив иқтисодиёт бўйича республика кенгаши тузилади
Ўзбекистон | 11:48
-
Ахборот соҳасида назорат ва мониторинг собиқ АОКАдан Ўзкомназоратга ўтди
Ўзбекистон | 11:40
Мавзуга оид

12:37 / 15.07.2025
Оққўрғонда Labo’га сув тўлдириб, чўмилганлар 12 суткага қамалди

11:06 / 15.07.2025
Тошкент вилоятида сифатсиз бензин сотган заправкага нисбатан чора кўрилди

14:34 / 14.07.2025
Тошкент ва Наманганда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди

11:22 / 12.07.2025