Спорт | 21:08 / 28.03.2025
14757
6 дақиқада ўқилади

Теҳрон энди қўрқинчли эмас. Ўзбекистонни мундиалга яқинлаштирган ўйин ҳақида

Бугун футбол ҳақида гаплашамиз. Охирги вақтларда ўзбек футболида кўп янгиликлар бўлди. Миллий жамоамиз саралаш босқичидаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказиб, Теҳронда дуранг ўйнади. Икки асрлик ўзбек футболи тарихда энг шов-шувли воқеа ўлароқ «Манчестер Сити»га ўтган Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг зўр лигасига кўчиб ўтганидан кейин илк марта Ўзбекистон миллий жамоаси либосида майдонга тушди. Мана шу икки ҳолат ҳақида фикрлашамиз.

Теҳрон энди қўрқинчли эмас

Ёшлигимизда Мушфиқ Козимийнинг «Қўрқинчли Теҳрон» деган романини севиб ўқиганмиз. Аслида сиёсий маъно касб этган роман сюжети бошқа масала. Роман бадиий жиҳатдан жуда маҳорат билан ёзилган бўлиб, уни ўқиркансиз, беихтиёр Теҳрон кўчаларида, унинг сон-саноғи йўқ хиёбонларида сайр қилгандай бўласиз. Асар ўзбек китобхонлари орасида машҳур бўлгани учун Ўзбекистон иштирокидаги Эронда келажак футбол ўйинлари ҳақида мақолаларда унинг номи билан сарлавҳа қўйиш одатга айланган.

Бундан ташқари, «Озодий» стадионида 100 минг одам ўйинларни кузатиши футбол ўйинларида Теҳронни ҳар қандай рақиб учун қўрқинчли қилиши ҳам бор гап.

Бироқ Темур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси 25 март куни «Озодий»ни Эроннинг ўзи учун қўрқинчли майдонга айлантиришди. Чиндан шунақа бўлди. Осиё гиганти Эрон ўз уйида нуқул таъқиб қилувчи мақомида ўйнади. Ўша куни Темур Кападзе кучли мураббий эканини, майдондаги футболчилар ўзбек футболи даражаси чиндан юқори эканини кўрсатиб қўйишди. Теҳронда ҳамма зўр ўйнади. Эрон чемпионатида ўйнаётган Ўткир Юсупов кўп марта голдан қутқарди, Аббос Файзуллаев аллақачон кучли бешлик даражасига чиққанини яна исботлади, кўпчилик нафақага кузатаёзган Фаррух Сайфиев муҳим голга ассистентлик қилди. Менга айниқса Элдор Шомуродовнинг ўйини ёқди. Сардоримиз охирги ўйинларда орқароққа қайтиб вазиятлар яратмоқда, Теҳронда ҳам биринчи гол учун муҳим узатмани амалга оширди.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон Теҳронда жуда зўр ўйин ўтказиб, муҳим очкони қўлга киритди, мундиалга чиқиш имконияти кескин ошди. Энди биргина дуранг ҳам Ўзбекистонни жаҳон чемпионатига олиб боради. Ваҳоланки, кейинги икки рақиб ҳам Ўзбекистондан кучли эмас. Шундай экан йўлланма қўлга киритилиши эҳтимоли жуда юқори.

Дарвоқе, шу ўринда Эрон миллий жамоаси ҳақида икки оғиз мулоҳаза. 25 мартдаги дуранг форсларни жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Улар расман мундиалга чиққан 6-жамоа бўлишди. Эрон Ўзбекистонга қарши ўзи учун ёмон ўтган ўйинда ҳам керакли натижани қайд эта олди. Ҳақиқий топ жамоалар шунақа бўлади, ўйини чиқмай турган, рақиб кучли экани кўриниб турган ўйинларда ҳам керакли натижага эришади. Бизга иккита гол урган Меҳди Торимий «Интер»да захирада қолиб кетаётган, жароҳат сабаб жисмоний ҳолати унчалик яхши бўлмаган вақтда ҳам қаҳрамон бўлиб кетди. Бу борада Эронга қойил қолмай илож йўқ.

Абдуқодир Ҳусанов ҳақида

Тармоқда ўзбек футболининг асосий юлдузи Абдуқодир Ҳусанов муҳокама мавзусига айланди. Эмишки у турли тадбирларга чақирилгани учун машғулотларда қатнаша олмаётган экан ва шу учун Эронга қарши ёмон ўйнабди. Мен бу гапларни тўғри деб ўйламайман. Афтидан, футболга унча қизиқмайдиган, ҳамма Ҳусанов ҳақида гапираётганда нимадир дегиси келган одамлар у ёмон ўйнади деб гапираётгандек, ҳар ҳолда менга шунақа туюляпти. Балки бу мухлислар Ҳусанов «Манчестер Сити»да ўйнаётгани учун Осиёдаги ҳамма ўйинда 2-3 та гол уриши керак деб ўйлашар.

Менимча, кўпчилик ўйиндан кейин турли порталлар чиқарган футболчиларнинг балларига эътибор қилган бўлса керак. Унда Ҳусанов чиндан бошқалардан бироз пастроқ баҳо олган. Лекин бу ҳимоячимиз ёмон ўйнади дегани эмас. Шунчаки ўша куни бошқа ҳимоячилар Умар Эшмуродов ва Рустам Ашурматов яхши ўйин ўтказгани, айнан шу икки футболчи кўпроқ эпизодларда қатнашгани фонида Ҳусанов бироз сояда қолгандек туюлгандир. Лекин Абдуқодир ўйин давомида қўпол хатога йўл қўйгани йўқ.

Шу ўринда Умар Эшмуродов ва Рустам Ашурматов ҳам кучли ҳимоячи эканини унутмаслик керак. Бундай шериклари бор экан, Ҳусанов доим ҳам қаҳрамонлик қилишига эҳтиёж бўлмайди.

Энди Абдуқодирни турли тадбирларга таклиф қилишаётгани, журналистлар унга ғалати саволлар бераётгани, кўпчилик бу футболчимизга боғлаб видео қилишга интилаётганига тўхталсак. Ўртоқлар, буларнинг ҳаммасини тўғри тушуниш керак, ахир бизда ҳеч қачон бунақа мегаюлдуз бўлмаган. Табиийки, ҳамма унга интилади, уни видеога олгиси, дастхат қўйдиргиси, фалон танишига мен Ҳусанов билан кўришдим, дегиси келади. Биз Англия эмасмизки, ҳар қадамда юлдуз футболчилар чиқиб келаверса.

Ва Абдуқодир Ҳусанов 3-4 та тадбирда қатнашиб спорт формасини йўқотиб қўядиган футболчи эмас. Бу даражадаги футболчилар ҳаммасининг ҳисобини олади. Яхшиси бизда шундай топ футболчи борлигидан қувониб унинг ўйинларидан завқланинг. Чемоданларни тайёрлаб, чиптага пулни йиғаверинг, буёғи Америка мундиалига борадиган бўлиб турибмиз. Келаси икки ўйинда керакли натижани қўлга киритиб, «1900-ҳақида афсона» киносида айтилганидек «кемадаги ҳайкални биринчилардан бўлиб кўрадиган» биз бўлайлик.

Ўткир Жалолхонов тайёрлади.
Тасвирчи ва монтаж устаси – Фахриддин Ҳотамов.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери