Зеленский Украина ва АҚШ делегациялари учрашишини эълон қилди
Fox News журналистининг маълум қилишича, икки давлат делегациялари ўртасида музокаралар 11 март куни Ар-Риёдда бошланади.

Фото: president.gov.ua
Кейинги ҳафта Украина ва АҚШ делегациялари ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди.
«Украина ва Америка жамоалари ишни қайта тиклади ва биз кейинги ҳафта мазмунли учрашув ўтказилишига умид қиламиз», — деб ёзади Зеленский.
Fox News журналисти Жеки Хайнрихнинг қайд этишича, музокаралар 11 март куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда бошланади.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ томонидан музокараларда давлат котиби Марко Рубио, президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Уолц ва Доналд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф иштирок этади. Украина томонидан эса музокараларда президент офисининг раҳбари Андрей Ермак қатнашади.
Олдинроқ Майк Уолц Вашингтон ва Киев вакиллари ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни ўтказиш санаси, жойи ва иштирокчиларини муҳокама қилаётганини айтган эди.
Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак Уолц билан телефон орқали мулоқот қилганини билдирди. «Адолатли ва мустаҳкам тинчлик сари кейинги қадамларни муҳокама қилдик. Шунингдек, хавфсизлик масалалари ҳамда Украина ва АҚШ ўртасида икки томонлама муносабатлар доирасида позицияларни келишиш бўйича фикр алмашдик. Ушбу муҳим ишни давом эттириш учун жамоаларимиз яқин вақтлар ичида учрашишига келишиб олдик», — деди у.
Мавзуга оид

22:00
Украина дунёдаги энг йирик қурол импортчисига айланди

20:32
Трамп Зеленский истеъфога чиқмагунча Украинага ёрдам кўрсатишни тикламайди – ОАВ

16:59
Фронтдаги вазият: Москва Курск областидаги жиддий ютуқлари ҳақида эълон қилмоқда

16:37