Ўнлаб россиялик олигархлар санкциялардан қутулишга муваффақ бўлди
Улар суд орқали санкцияларнинг бекор қилинишига эришган. Ҳар икки аризанинг бири суд томонидан қаноатлантирилгани айтилмоқда.

Аркадий Волож Фото: Дмитрий Астахов / ТАСС
Ўнлаб россиялик миллиардерлар санкцияларнинг олиб ташланишига эришди. Чекловлардан қутулишга муваффақ бўлганлар Россия билан барча алоқаларини узган, яшаш жойини ўзгартирган ва Россияда бизнес юритмаслигини исботлаган.
RTVI нашрининг ёзишича, миллиардер Дмитрий Пумпянский рафиқаси Галина ва ўғли Александр билан биргаликда санкциялардан халос бўлган. Пойгачи Никита Мазепин «Уралхим» компаниясига эгалик қилувчи отаси Дмитрий Мазепин бизнесига алоқаси йўқлигини исботлаган.
Бир қанча тадбиркорлар суд орқали санкцияларнинг бекор қилинишига эришган:
- Дмитрий Конов - «Сибур» компаниясининг собиқ раҳбари;
- Владимир Рашевский - «Еврохим» компаниясининг собиқ раҳбари;
- Сергей Мндоянц - «АФК Система» компаниясининг собиқ топ-менежери;
- Александр Шулгин - «Ozon» компаниясининг собиқ раҳбари.
Бундан ташқари, россиялик ишбилармонларнинг баъзи қариндошлари ҳам муваффақиятга эришган:
- Павел Езубов - санкциялар остидаги Олег Дерипаска амакиваччаси;
- Майя Токарева — санкциялар остидаги «Транснефть» раҳбарининг қизи;
- Виолетта Пригожина - «ЧВК Вагнер» асосчиси, марҳум Евгений Пригожиннинг онаси.
Бундан ташқари, 2023 йилда «Яндекс» собиқ раҳбари, 2014 йилдан бери Исроилда яшаб, урушга қарши очиқ баёнот билан чиққан Аркадий Волож санкциялар рўйхатидан чиқарилган.
Шунингдек, ЕСН гуруҳи ва РБК медиахолдинг эгаси Григорий Березкин, «Нортгаз» собиқ эгаси Фарҳод Аҳмедов ва миллиардер Алишер Усмоновнинг синглиси Саодат Нарзиевага нисбатан чекловлар олиб ташланган. Айни вақтда Усмонов ва унинг яна бир опаси Гулбаҳор Исмоиловага нисбатан санкциялар кучда қолмоқда.
Қайд этилишича, Канада ҳам айрим россияликларга нисбатан санкцияларни бекор қилган. Шундай қилиб, «Сбербанк» раисининг собиқ биринчи ўринбосари Лев Хасис, учта собиқ топ-менежерлари: Наталя Алимова, Александра Бурико ва Сергей Малцев ҳам санкциялардан халос бўлган.
Нашрнинг таъкидлашича, ҳар икки аризанинг бири суд томонидан қаноатлантирилган.
Мавзуга оид

21:20 / 21.03.2025
Британия шаҳзодаси танкда Россия чегарасига борди

20:17 / 21.03.2025
Россия Марказий банки чет элга пул ўтказмалари бўйича чекловларни 6 ойга узайтирди

20:05 / 21.03.2025
Буюк Британия 2022 йилдан бери Россиянинг 25 млрд фунтлик активларини музлатди

18:14 / 21.03.2025