Жаҳон | 11:50 / 13.02.2025
1710
2 дақиқада ўқилади

Германия суди украиналикни ватанига экстрадиция қилишга рухсат берди

Ҳарбий хизматдан виждонан воз кечиш экстрадицияга тўсқинлик қилмайди, дея қарор чиқарди Германия федерал суди ўз мамлакатида қидирувда бўлган украиналикнинг иши бўйича.

Фото: Pexels

Германия федерал суд палатаси (BGH) ҳарбий хизматдан виждонан воз кечиш жиноят ишида экстрадиция қилиш учун мутлақ тўсиқ бўлолмайди, деган қарорга келди. Тегишли қарор 12 феврал, чоршанба куни Украина фуқаросини ўз ватанига экстрадиция қилиш ишида қабул қилинди.

Суд тушунтирганидек, бу экстрадиция қилиниши керак бўлган мамлакат халқаро ҳуқуқни бузган ҳолда қуролли ҳужумга учраган ҳолатларга тааллуқлидир, шунинг учун бундай сабабларга кўра ҳарбий хизматни ўташдан бош тортиш ҳуқуқи кафолатланмайди.

Ватанида қидирувда бўлган украиналик виждони унга қўлига қурол олишга йўл қўймаётганини айтган

Қарор Украина фуқаросига тегишли бўлиб, украиналик терговчилар уни ҳуқуқ-тартибот органи ходимини ҳақорат қилиш, таҳдид қилиш ва жисмоний тажовузда айбламоқда. Украина томони жиноятчиларни экстрадиция қилиш тўғрисидаги Европа конвенциясига мувофиқ унинг экстрадиция қилинишини талаб этмоқда, деб ёзади dpa агентлиги.

Федерал суд палатасига кўра, судланувчи Украинада беш йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Бироқ, у ўз ватанида ҳарбий хизматга чақирилишидан ва катта эҳтимол билан жанг қилишдан қўрқяпти. Унинг айтишича, хизмат пайтида қўлига қурол олиб, кимнидир ўлдириши мумкин, деган фикр унинг виждонига зид келади.

Таъкидланганидек, украиналикнинг иши дастлаб Дрезден Олий ер суди томонидан кўриб чиқилган. Бироқ у ердаги судялар таъқибга учраган шахснинг экстрадиция қилиниши Германия ҳуқуқ тизимининг асосий тамойилларига зид келмаслигига ишонч ҳосил қилишмаган, шунинг учун иш олий суд органига юборилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти