Германия Иккинчи жаҳон урушидан бери биринчи марта қўшинларини хорижга жойлаштиради
Беш минг аскар зирҳли танк бригадаси таркибида Литвага, НАТО шарқий қанотини мустаҳкамлаш учун юборилади.

Фото: Getty images
Германия Иккинчи жаҳон урушидан бери илк бор хориж давлатига қўшин киритмоқда, деб ёзди Politico. Беш минг аскар зирҳли танк бригадаси таркибида Литвага, НАТО шарқий қанотини мустаҳкамлаш учун юборилади.
Германия ҳарбий лобби гуруҳига кўра, янги ташкил этилган 45-зирҳли бригада Вилнюс яқинидаги маросимдан сўнг расман хизматга киришди. Вақтинчалик штаб тузилди ва генерал Кристоф Хубер бошчилигидаги бригаданинг эмблемаси тақдим этилди.
«Бизнинг аниқ вазифамиз бор: НАТО шарқий қанотидаги литвалик иттифоқчилар хавфсизлигини ва эркинлигини таъминлаш. Бу билан биз НАТО ҳудудини ва Германиянинг ўзини ҳам ҳимоя қиламиз», деди Хубер.
Ҳозир Литвага 150 нафар немис аскари етиб борган, йил охиригача уларнинг сони 500 нафар бўлади.
Бригада 2027 йилга бориб тўлиқ шаклланади. Режага кўра, у Вилнюсдан тахминан 30 км жанубда жойлашган Руднинкай қишлоғи яқинидаги янги ҳарбий мажмуада жойлашади. Ҳарбий қисм нафақат олдинга силжиш кучларини, балки қўллаб-қувватлаш бўлинмаларини ҳам ўз ичига олади - тиббиёт ходимлари, алоқа компанияси ва қўмондонлик қўллаб-қувватлаш гуруҳлари. Дастлаб немис қўшинлари вақтинчалик базаларга жойлаштирилади.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трампизм чўққиси, Украинада асир тушган хитойликлар ва “таҳқирланган” Нетаняҳу — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 19:01
-
“Навоийуран” давлат корхонаси ESG рейтингини қўлга киритди
Ўзбекистон | 19:00
-
Украина иккинчи F-16 қирувчи самолётини йўқотди
Жаҳон | 18:34
-
Истанбулнинг собиқ мэри устидан суд жараёни ёзга қолдирилди
Жаҳон | 18:12
Мавзуга оид

13:39 / 11.04.2025
Етакчи институтлар Германиянинг иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди

21:33 / 09.04.2025
Германияда мамлакат фуқаролигини уч йил ичида олиш имконияти бекор қилинади

20:56 / 08.04.2025
Пентагон Шарқий Европадаги ҳарбий контингентини қисқартириш имкониятини муҳокама қилмоқда

10:40 / 08.04.2025