АҚШ Федерал захира тизимининг собиқ маслаҳатчиси жосуслик иши бўйича ҳибсга олинди
У ўзларини Хитой университети аспирантлари сифатида таништирган махсус хизмат ходимларига махфий маълумотларни тақдим этиб келган. Ушбу маълумотлар ХХРга Америка бозорини манипуляция қилиш имкониятини берган.

Фото: Getty Images
АҚШда Хитой фойдасига тижорий сирларни ўғирлашда айбланган Федерал захира тизимининг (ФЗТ) халқаро молия бўлими собиқ катта маслаҳатчиси Жон Гаролд Рожерс ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат Адлия вазирлиги хабар берди.
Баёнотда таъкидланишича, Жон Гаролд Рожерс регуляторга ёлғон маълумот тақдим этган ва ўз навбатида давом этаётган терговга сезиларли таъсир кўрсатган. Рожерс иқтисод бўйича докторлик даражасига эга АҚШ фуқароси бўлиб, 2010 йилдан 2021 йилгача ФЗТ катта маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.
Маълум қилинишича, у ўзларини Хитой университети аспирантлари сифатида таништирган махсус хизмат ходимларига махфий маълумотларни тақдим этган.
Рожерс улашган маълумотлардан Хитойга АҚШ бозорини манипуляция қилиш имконини бериши мумкин эди. Таъкидланишича, АҚШнинг иқтисодий сиёсати, жумладан, фоиз ставкалари ўзгариши тўғрисида дастлабки маълумотларга эга бўлиш Хитойга Қўшма Штатларнинг қимматбаҳо қоғозлари ва облигацияларини харид қилиш ёки сотишда устуворлик тақдим этиши мумкин бўлган.
Тергов версиясига кўра, Рожерс камида 2018 йилдан бошлаб ФЗТдаги мавқейидан фойдаланишга киришган. Собиқ маслаҳатчи Хитойдаги меҳмонхоналарда шериклари билан «дарс» баҳонасида учрашган ва уларга махфий тижорий маълумотларни бериб келган.
Рожерс суд томонидан айбдор деб топилгудек бўлса, 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши ва 5 миллион доллар жаримага тортилиши мумкин.
Мавзуга оид

22:37 / 10.03.2025
Чирчиқда собиқ техникум биноси бузилиб, ўрнида Хитой ОТМ филиали қурилади

22:00 / 10.03.2025
Украина дунёдаги энг йирик қурол импортчисига айланди

20:32 / 10.03.2025
Трамп Зеленский истеъфога чиқмагунча Украинага ёрдам кўрсатишни тикламайди – ОАВ

19:40 / 10.03.2025