Ёввойи ҳайвонларни ноқонуний сақлаганлик учун жавобгарлик белгиланди
Шунингдек, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ҳайвонларни сақлаш қоидаларини бузиш, мансабдор шахслар томонидан эгасиз ҳайвонларни туттириш ва сақлаш чораларини кўрмаслик ҳам жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.

Президент томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлаганлик учун ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМ 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 875 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМ 30 бараваридан 50 бараваригача (11 млн 250 минг сўмдан 18 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилди. Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.
Бундан ташқари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ҳайвонларни сақлаш қоидаларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан эгасиз ҳайвонларни туттириш ва сақлаш чораларини кўрмаслик, фуқароларга БҲМ 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 125 минг сўмдан 1 млн 875 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 875 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Шунингдек, худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, фуқароларга БҲМ 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 750 минг сўмдан 5 млн 625 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 30 бараваригача (5 млн 625 минг сўмдан 11 млн 250 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕИ АҚШ тарифларига қарши жавоб чораларини қабул қилишни вақтинча тўхтатди
Жаҳон | 07:34
-
Газ корхонасига қарашли газ баллонларини ноқонуний сотаётган фуқаро аниқланди
Жамият | 07:29
-
Uzbekistan Airways Тошкент—Жидда рейсларида Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди
Ўзбекистон | 01:01
-
Доналд Трамп Россия—Украина урушида Байден, Зеленский ва Путинни айблади
Жаҳон | 00:35
Мавзуга оид

14:36 / 01.04.2025
Хонанда Ботир Қодиров муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди

19:19 / 25.03.2025
«Биринчи имконият» доирасида тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилади

21:37 / 26.02.2025
Қонунлар нормаларининг аниқ ва бир хил қўлланиши таъминланади

17:05 / 20.02.2025