Жаҳон | 21:16 / 26.12.2024
13197
4 дақиқада ўқилади

Трамп Мексика ва Канадага АҚШ штатлари бўлишни таклиф қилди

АҚШ сайланган президенти Доналд Трамп Оқ уйга ишга қайтишини интизорлик билан кутяпти. Ишга чиқишга сабри чидамаётган Трамп ҳар куни бир-биридан қизиқ гапларни ёзиб чиқмоқда. Масалан, у Шимолий Америкадаги икки йирик давлат Канада ва Мексикани, шунингдек, Гренландияни кўтарасига АҚШ таркибига қўшиб олмоқчи. Хўш, бўлажак президент нега бундай деди?

Албатта, Трампнинг гапини жиддий қабул қилиш керак эмас, у икки қўшниси билан келишмовчиликларга мана шундай кескин муносабат билдирди. Лекин Трамп бу гапларни бир неча марта такрорлагани ҳам аҳамияти.

Масалан, Трамп ҳаммани рождество билан табриклар экан бу гапини яна такрорлади: «Ҳаммани рождество билан табриклайман. Биз қурилишида 38 минг одамимизни йўқотган, таъмири учун миллиардлаб доллар берадиган Панама каналидан ноқонуний фойдаланаётган хитойлик аскарни ва Канада губернатори Жастин Трюдони ҳам байрам билан табриклайман. Айтганча, Канадада солиқлар жуда баланд, лекин у АҚШнинг 51-штати бўлса, солиқлар 60 фоизга камаяди, бундан ташқари, канадаликлар энг зўр ҳарбий ҳимояга эга бўлишади. Гренландияда ҳам шунақа ҳолат, АҚШ таркибига киришни истайдиган гренландияликлар, албатта, ниятларига етади.

Аммо Жо Байден уйқусираб кечириб юборган ўғри, зўравон жиноятчиларни кечира олмайман, уларга сизга лаънат бўлсин, деб қоламан. Биз яқиндагина тарихимиздаги энг зўр сайловларни ўтказдик. 26 кундан кейин биз Американи яна буюк қилишга киришамиз», деб тугатди Трамп рождество табригини.

Трамп нега бундай деяпти?

Трамп Мексика билан азалдан зиддиятли муносабатда, лекин охирги вақтларда Канада билан ҳам ўчакишиб қолди. Ҳудуди АҚШдан ҳам катта бўлган Канада бош вазири Жастин Трюдони бир неча марта губернатор деб атади. Ҳатто Канадани штат деди. Гап шундаки, Трамп ноқонуний мигрантлар Канада чегараси орқали АҚШга кириб келаётганидан норози. Афтидан, у Оттава вакиллари билан миграция масаласини биргаликда муҳокама қилганда тушунмовчилик юзага келган.

NBC News телеканалига берган интервюсида Трамп бу мавзуга яна бир бор тўхталди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ҳар йили Канадани 100 миллиард доллар, Мексикани эса 300 миллиард долларга субсидиялаштиради. «Нега биз деярли 500 миллиард доллар пулимизни уларга субсидия қилиб беришимиз керак? Ундан кўра бизнинг штатимиз бўлишсин-қўйишсин», деди Трамп.

Мексика билан ҳам Трамп айнан ноқонуний миграция масаласида келишмайди. Аввалги президентлик кампанияси даврида Трамп Мексика билан чегарада девор қуриб, пулини мексикаликларнинг ўзига тўлаттирамиз деганди. Аммо бу лойиҳа амалга ошмай қолди. Бу галги кампанияда ҳам миграция сиёсати Трампнинг устун томонларидан бири эди, чунки охирги йилларда бутун дунёдан АҚШга миллионлаб ноқонуний мигрантлар чегарани бузиб киришга интилмоқда.

Ҳатто Техас штати ва Байден маъмурияти ўртасида кескинлик юзага келганди. Трамп Байден маъмурияти ноқонуний мигрантларга жуда юмшоқ муносабатда бўляпти деб ҳисоблайди ва бу сиёсатни ўзгартирмоқчи. Канада ва Мексика маҳсулотларига ишга киришган кунидан бошлаб 25 фоиз қўшимча бож жорий қилмоқчи.

Аввалроқ Трамп Америка пулига қурилган Панама каналини ҳам қайтариб олиш билан таҳдид қилган, бунга сабаб сифатида Панама Америка кемаларидан кўп пул олаётганини келтирганди.

Маълумот учун, Доналд Трамп 2025 йил 20 январ куни инаугурация маросимида қатнашади ва америкаликлар ҳаққига хиёнат қилмасликка онт ичган онидан бошлаб расман 47-АҚШ президенти лавозимига киришади. Трамп президентлик сайловларида демократ Камала Ҳаррисни енгганди. 2016 йилги сайловда ҳам ғолиб бўлган Трамп учун кейинги 4 йиллик муддат охиргиси бўлади, чунки АҚШ конституцияси бир кишига икки муддатдан ортиқ президент бўлишни тақиқлайди.

Ўткир Жалолхонов тайёрлади.
Тасвирчи ва монтаж устаси – Фахриддин Ҳотамов.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди