Россия урушда қатнашаётган КХДР ҳарбийларига ҳар ой 2 минг доллардан тўлайди
Жанубий Корея Миллий разведкаси маълумотларига кўра, фронтга камида 10 минг нафар Шимолий кореялик аскарлар жалб этилади.

Фото: AFP
Россия Украинага қарши урушга йўл олган КХДР аскарларига ҳар ой 2 минг доллардан тўлайди. Бу ҳақда Жанубий Корея Миллий разведкаси маълумотларига таяниб, The Korea Herald хабар берди.
Разведка маълумотларига кўра, фронтга камида 10 минг нафар Шимолий кореялик аскарлар ташланади.
Ҳарбий хизматчилардан ташқари Россияда тўрт мингга яқин КХДР ишчилари мавжуд. Уларнинг ўртача маоши ойига 800 долларни ташкил этмоқда.
Россия, шунингдек, КХДРнинг ўз ҳосили етмаётгани туфайли мамлакатга гуруч юборишни бошлаши мумкин. Москва Пхенянга йилига 600-700 тонна гуруч юбориши кутилмоқда — бунга қадар КХДРга 50-100 тонна гуруч жўнатилар эди.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен октябр охирларида 8 мингга яқин Шимолий Корея аскарлари Курск областига келиб жойлашганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон яқин кунларда ушбу қўшинлар жанговар ҳаракатларда иштирок этишини кутмоқда.
Россия президенти Владимир Путин КХДР аскарлари Украина билан чегарага жойлаштирилгани ҳақидаги маълумотни на тасдиқлади ва на рад этди.
Июн ойида Россия президенти Владимир Путин ва КХДР раҳбари Ким Чен Ин ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолаган эди. Шундан сўнг, Жанубий Корея матбуоти КХДР Украина билан жанг қилиш учун Россияга 12 минг аскар юборилгани ҳақида ёзди. Кейинроқ Шимолий Корея аскарларининг Узоқ Шарқдаги машғулотлари акс этган видео пайдо бўлди. КХДР Россияга ҳарбий хизматчилар юборилиши ҳақидаги хабарларни миш-миш деб атади.
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олиши мумкин — ОАВ
Жаҳон | 00:43
-
Швейцария 30 мингдан ортиқ украиналикни қочоқ мақомидан маҳрум қилди
Жаҳон | 00:18
-
Тошкентдаги тунги клуб олдида фуқароларни калтаклаган эркак Қозоғистонда ушланди
Жамият | 23:57 / 17.03.2025
-
BYD электромобилларни 5 дақиқада қувватлаш имконини берадиган янги тизимни тақдим этди
Фан-техника | 23:25 / 17.03.2025
Мавзуга оид

20:56 / 17.03.2025
Мадрид 65 нафар Россия фуқаросига яшаш гувоҳномаларини беришдан бош тортди

20:39 / 17.03.2025
Россия суди Google компанияси жаримасини 91 квинтилион рублгача чеклади

18:17 / 17.03.2025
Украина баъзи шартларда Россияга қўйилган санкциялар олиб ташланишига рози

17:30 / 17.03.2025