Фан-техника | 20:35 / 18.09.2024
1674
2 дақиқада ўқилади

Калифорнияда марҳум актёрларнинг меросхўрлари рухсатисиз уларнинг рақамли клонларини яратиш тақиқланди

Сунъий интеллектни тартибга солишга қаратилган яна бир қонунга мувофиқ, студиялар СИ ёрдамида актёрнинг овози ёки образи нусхасини яратишда ундан рухсат олиши керак бўлади.

Фото: Getty Images

Калифорния штати губернатори Гевин Нюсом сунъий интеллект (СИ) секторини, жумладан, теле ва кино саноатини тартибга соладиган бешта қонунни имзолади, деб хабар беради Techcrunch.

Имзоланган ҳужжатлар орасида Америка телевидение ва радио артистлар федерацияси томонидан тарғиб қилинган қонун ҳам бор. Қонун студияларга марҳум актёрларнинг рақамли нусхаларини уларнинг меросхўрлари рухсатисиз яратишни тақиқлайди.

Сунъий интеллектни тартибга солишга қаратилган яна бир қонунга мувофиқ, студиялар СИ ёрдамида актёрнинг овози ёки образи нусхасини яратишда ундан рухсат олиши керак бўлади.

Қолган учта ҳужжат сунъий интеллект ёрдамида яратилган ва сайлов натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган дипфейкларга қарши курашга қаратилган. Хусусан, қонун СИ ёрдамида яратилган сиёсий реклама тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилишини, шунингдек, йирик онлайн-платформаларга бу каби дипфейкларни ўчириб ташлаш мажбуриятини юклайди.

«Сунъий интеллект яратиш билан шуғулланувчи дунёдаги йирик компанияларининг аксарияти жойлашган Калифорния ушбу инқилобий технологиялардан мавжуд муаммоларни ҳал этишда фойдаланиш ниятида», — дейилади Нюсом офисининг хабарида.

Techcrunch’нинг қайд этишича, штат губернатори сунъий интеллектга боғлиқ яна 38 та қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди