Ғазода вайрон қилинган масжидлар, ҳибсга олинган Павел Дуров ва Украинадан Беларусга огоҳлантириш — кун дайжести
Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.
Ғазодаги вазият
Исроил армияси Ғазодаги ҳужумларини бас қилгани йўқ. ЦАҲАЛ Ғазодаги Хон Юнус шаҳрида жойлашган тарихий Масжид ул-Ҳарам масжидини портлатиб юборган.
Исроил армияси ҲАМАС жангчилари яширинган деган важ билан масжидларга ҳам бостириб кирмоқда. Исроил аскарлари масжидларга бостириб кириб, у ердаги Қуръонларга ўт қўйиб тасвирга ҳам олишмоқда.
Al Jazeera телеканали Ғазо шимолидаги Бани Солиҳ масжидига Исроил оккупацион кучлари аскарлари бостириб кириб, у ердаги барча Қуръон китобларини ёқиб юборгани тасвирини тарқатди.
7 октябрдан буён Исроил қўшинлари Ғазода 609 та масжидни бутунлай йўқ қилгани, 211 тасига эса қисман зарар етказгани маълум қилинмоқда.
Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазо бўлими маълумотларига кўра, геноциднинг 324-кунига келиб қамал қилинган эксклавда ҳалок бўлганлар сони 40 минг 405 киши. 93 минг 468 киши яраланган.
Сўнгги бир сутка ичида Исроил қўшинлари учта оммавий қирғин ташкиллаштирган. 71 киши ўлдирилган, 112 киши ярадор қилинган. Эслатиб ўтамиз, ўлдирилганларнинг 16 мингдан ортиғи ёш болалар. Яна 21 минг бола бедарак йўқолган ҳисобланади.
Ғазо бўйича музокаралар
Жо Байден томонидан 2 июлда берилган таклифга кўнган ҲАМАС «Исроил оккупациясини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган» ўт очишни тўхтатиш бўйича Миср пойтахти Қоҳирада берилган янги таклифни рад этмоқда.
«Анадолу» агентлиги билан суҳбатда ҲАМАСнинг юқори мартабали вакили шундай деган:
«ҲАМАС АҚШ президенти Байден ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан 2 июл куни таклиф этилган ўт очишни тўхтатиш таклифини бажаришга тўлиқ тайёр. Бу таклиф бизнинг халқимизнинг олий мақсадларини рўёбга чиқариш ва унга қарши агрессияни тўхтатишга қаратилган эди».
ҲАМАС расмий вакилининг алоҳида қайд этишича, ҳар қандай келишув ўт очишни тўлиқ тўхтатиш ва Исроилнинг Ғазо секторини буткул тарк этишини ўз ичига олиши керак. Қоҳирада уларга берилаётган таклиф эса буни назарда тутмайди.
Исроилнинг Ливанга зарбаси
Исроил Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» гуруҳига огоҳлантирувчи зарба берди, бунга жавобан гуруҳ Исроилга қарата юзлаб ракеталар учирди.
«Ўзимизни ҳимоя қилиш ва таҳдидларни йўқ қилиш мақсадида «Ҳизбуллоҳ» Исроилдаги тинч аҳоли устига ҳужум қилишни мўлжаллаб турган Ливандаги террорчилик нишонларига ЦАҲАЛ зарба бермоқда», — Исроил армияси матбуот котиби Даниэл Ҳагари.
Исроил Ливанга зарба бергач, мудофаа вазири Йоав Галлант мамлакатда 48 соатлик фавқулодда ҳолат жорий қилди. Тел-Авив аэропортлари рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни бас қилди.
Ҳагари ўнлаб самолётлар Ливан жанубидаги нишонларга зарба бераётганини эълон қилди. Исроил хавфсизлик кенгаши зудлик билан чақирилди.
Унда чиқиш қилган Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ливанга ҳужумни «тарихнинг тугаши эмас, шимолдаги вазиятни ўзгартириш юзасидан янги қадам», деб атаган.
Шундан сўнг «Ҳизбуллоҳ» дронлар ва ракеталар воситасида Исроил шимолига ҳужум уюштирган. Шиаларнинг радикал гуруҳи бу ҳужумларни июл ойи охирларида «Ҳизбуллоҳ»нинг ҳарбий қўмондони Фуад Шукрнинг ўлдирилиши учун қасос деб атаган ва ҳали бу ҳужумларнинг биринчи босқичи эканлигини таъкидлаган.
Нетаняҳунинг маълум қилишича, «Ҳизбуллоҳ» Исроил шимолидаги ҳарбий пунктларга зарба бериш учун асраб турган минглар кичик масофага учувчи ракеталар йўқ қилинган. «Ҳизбуллоҳ» томонидан мамлакат марказидаги стратегик марказларга зарба бериш учун учирилган барча пилотсиз парвоз қурилмалари тутиб, уриб туширилган».
Ҳибсга олинган Дуров
Telegram асосчиси Павел Дуров Озарбойжондан Парижга ўз шахсий самолётида борганда Ле Бурже аэропортида шанба куни тунда қўлга олинди.
Франция ҳуқуқ-тартибот органлари Дуровни «наркотиклар айланмаси, болаларга қарши жиноятлар ва фирибгарлик»да айбламоқда. Асосий сабаб қилиб Мессенжерда модерация йўқлиги ва қонунни ҳимоя қилувчи органлар вакиллари билан ҳамкорликдан бош тортгани кўрсатилмоқда.
Дуровни тинтув қилишга изн берувчи ордер у фақат Франция ҳудудида бўлганда ҳақиқий бўлган, деб хабар беради TF1 телеканали. Дуров Парижга ўз оёқлари билан борган ва ҳибсга олинган.
Дуровга нисбатан бир қатор айбловлар илгари сурилган ва Франция фуқароси сифатида судланиши айтилмоқда. Агар айблари исботланса у 20 йилга қамалиши мумкин.
Боз устига, Франция Дуров устидан ўтказиладиган суд жараёнидан Telegram'га қарши Европа Иттифоқи санкцияларини жорий қилиш учун фойдаланиши мумкинлиги айтилмоқда.
Дуров ишига масъул бўлган Париж прокуратураси 26 август, душанба куни матбуотга баёнот бериши маълум қилинди.
Дуровнинг ҳибсга олиниши катта резонанс келтириб чиқарди. Россия томони уни озод этиш кераклигини талаб қилган. Бироқ россиялик дипломатларга у билан учрашишга изн берилмаган. «Ҳозирча Франция томони бу масала бўйича ўзаро алоқадан қочмоқда», деган РФнинг Париждаги элчихонаси.
X микроблоглар тармоғи эгаси Илон Маск Дуров ҳибсга олинганидан кейин FreePavel ҳештеги остида пост эълон қилди.
Бу орада Франция суд органлари 25 август, якшанба куни 39 ёшли Telegram асосчиси Павел Дуровни ҳибсда сақлаш муддатини яна 48 соатга узайтирган. Журналистларнинг таъкидлашича, сўроқ учун ҳибсга олишнинг дастлабки муддати максимал 96 соатгача давом этиши мумкин. Бу вақт ичида Дуров айбланиши ёки озод этилиши керак.
Telegram жамоаси Павел Дуровнинг ҳибсга олинишига биринчи марта изоҳ бериб, расмий баёнотни эълон қилди. Унда «платформа ёки унинг эгаси ушбу платформадаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгар эканлигини даъво қилиш бемаънилик» экани айтилган.
Дуровнинг ҳибсга олиниши фонида унга тегишли TON криптовалютаси ҳам 15 фоизга қулади.
Украинадан Беларусга огоҳлантириш
Киев Украина билан чегарада Беларус қўшинлари тўпланганини эълон қилди.
Украина ташқи ишлар вазирлиги Минскни «Москва босими остида фожиали хатоларга йўл қўймасликка» чақирди. Идора Беларус қуролли кучлари ходимлари, танклар, артиллерия, бирваракайига ўт очиш реактив тизимлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари чегарага олиб келинганини эълон қилди.
Украина разведкаси маълумотларига кўра, Беларус машғулотлар ниқоби остида Украина билан чегара яқинида муҳим миқдорда шахсий таркиб ва ҳарбий техникани тўплаган. Улар орасида “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси жангарилари ҳам бор.
Украина ташқи ишлар вазирлиги Беларус ҳукуматини «Москва босими остида фожиали хатоларга йўл қўймасликка», ҳарбий қўмондонликни эса «нодўстона ҳаракатлар»ни тўхтатишга ва армияни Украина чегараларидан олиб чиқишга чақирди.
Чегара бузилган тақдирда, Украина «ўзини ҳимоя қилиш чораларини» кўради ва Беларус қўшинларининг барча концентрацияси «Украина қуролли кучлари учун қонуний нишонга» айланади. «Украина ҳеч қачон Беларус халқига қарши нодўстона ҳаракатлар қилмаганини ва қилмоқчи эмаслигини таъкидлаймиз», — дейилади баёнотда.
18 август куни Беларус раҳбари Александр Лукашенко армиянинг деярли 1/3 қисми Украина билан чегарага жойлаштирилганини маълум қилди. Шунингдек, у Брестдан Гродногача бўлган ҳимоя чизиғи шакллантирилиши ҳақида маълумот берди.
Камала Ҳаррисга донатлар
АҚШ президентлигига демократик партиядан номзод Камала Ҳаррис сайловолди штаби бир ойда 540 миллион доллар донат йиғган. Айтилишича, Ҳарриснинг демократик партия миллий қурултойидаги чиқишидан сўнг, йиғилган маблағлар рекорд даражага етди.
«Вице-президент Ҳарриснинг пайшанба оқшомидаги асосий нутқидан олдин, биз расман 500 миллион долларлик маррадан ўтдик. Нутқидан кейин эса янада яхши натижага эришдик», деб маълумот берди сайловолди кампанияси менежери Жен О'Мэлли Диллон.
Қайд қилинишича, бир ҳафта давом этган демократик партия миллий қурултойи даврида 82 миллион доллар донат йиғилган. Бу тарихда қисқа вақт ичида энг яхши кўрсаткич бўлган.
21 июл куни Жо Байден ноябрдаги президентлик сайловида қатнашмаслигини эълон қилди. У демократларга ўз вице-президенти Камала Ҳаррисни ушбу лавозимга кўрсатишни таклиф қилди. Демократик партия миллий қурултойида Ҳарриснинг номзоди расман тасдиқланди.
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Японияда салкам 30 йил автобус бошқарган ҳайдовчи 7 доллар ўғирлагани учун ишдан бўшатилди
Жаҳон | 00:43
-
Нидерландия қироли мамлакатни «тиш-тирноғигача қуроллантиришга» чақирди
Жаҳон | 00:22
-
Қирғизистонда РФ армиясига ёллаш иши бўйича россиялик политтехнолог ҳибсга олинди
Жаҳон | 23:58 / 24.04.2025
-
Трамп миллионерлар учун солиқларни оширишдан бош тортди
Жаҳон | 23:25 / 24.04.2025
Мавзуга оид

13:55 / 17.04.2025
Инсонпарварлик ёрдамисиз қолган Ғазо, урушдан миллиардларни ишлаётган КХДР ва сулҳ имзолашга тайёр Арманистон — кун дайжести

13:28 / 16.04.2025
Ғазода тинчликка янги умид, Туркия таъсиридан хавотирга тушган Исроил ва Трампдан Путинга сўнгги муҳлат — кун дайжести

13:45 / 15.04.2025
Ғазодаги стратегияни ўзгартираётган Исроил, яна Зеленскийни айблаган Трамп ва АҚШдан божларни бекор қилишни сўраган Хитой — кун дайжести

13:23 / 14.04.2025