Мўғулистон, Словения ва Колумбиянинг Ўзбекистондаги элчилари тайинланди
Ташқи ишлар вазирлигида элчилардан ишонч ёрлиқлари қабул қилинди.
Мўғулистон, Словения ва Колумбиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчилари тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дааданхуу Батбаатар ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Учрашувда Мўғлуистон президентининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи, иқтисодий дипломатияни фаол илгари суриш, қўшма истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, барча соҳаларда яқин ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.
Словениянинг Ўзбекистондаги элчиси Даря Бавдаж Курет ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий устувор йўналишлари муҳокама этилди.
Колумбиянинг Ўзбекистондаги элчиси Эктор Исидро Аренас Нейра ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. Учрашувда икки томонлама алоқаларни чуқурлаштириш, ишбилармонлик, сиёсий, маданий ҳамкорликни ҳамда халқ дипломатиясини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.
Мавзуга оид

17:44 / 27.02.2025
Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида биринчи авиақатновлар йўлга қўйилиши кутилмоқда

18:20 / 29.01.2025
Колумбия АҚШдан депортация қилинган мигрантларни ўз самолётларида ва кишансиз қайтарди

18:52 / 27.01.2025
Трамп ва Колумбия президенти бир-бирига савдо уруши очишди. Аммо кейин бу фикрдан қайтишди

08:50 / 27.01.2025