Колумбия АҚШдан депортация қилинган мигрантларни ўз самолётларида ва кишансиз қайтарди
Президент Густаво Петро мигрантларни қутлади ва улар кишансиз келтирилгани, бу билан уларга муносиб муомала қилинганини таъкидлади.

Фото: Twitter/Gustavo Petro
АҚШ ҳудудидан депортация қилинган колумбиялик ноқонуний мигрантлар ўз ватанига қайтди. Колумбия уларни олиб келиш учун иккита ҳарбий транспорт самолётидан фойдаланди, деб хабар берди BBC.
Колумбия президенти Густаво Петро мигрантларни қутлади ва улар кишансиз келтирилгани, бу билан уларга муносиб муомала қилинганини таъкидлади. «Улар ўз ватанида, уларни бу ерда севадилар», деб ёзди у ижтимоий тармоқда.
26 январ куни Американинг иккита ҳарбий транспорт самолёти Калифорниядан Колумбияга ноқонуний мигрантларни олиб келиши керак эди. АҚШ колумбияликларни мунтазам равишда депортация қилади, масалан, 2024 йилда Байден маъмурияти даврида 124 та самолёт ноқонуний мигрантларни Колумбияга етказган.
Аммо, бу сафар Колумбия президенти Густаво Петро самолётларни ортга қайтарди. У ўз мамлакати фуқароларига жиноятчидек муносабатда бўлиш нотўғри эканини ва «колумбиялик мигрантлар жиноятчи эмаслигини, қўли кишанланган ҳолда қайтарилишига ҳеч қачон йўл қўймаслигини» айтди. Петро мигрантлар парвоз пайтида қўл-оёғи кишанлангани тасвирланган видеони кўрсатди.
Бунга жавобан АҚШ президенти Доналд Трамп Колумбиянинг барча товарларига 25 фоизлик бож, бундан ташқари, Колумбия ҳукумати аъзоларига виза чекловлари жорий қилинишини айтди. Густаво Петро ҳам қараб турмади ва Колумбия худди шундай жавоб қайтаришини, Америка товарларига бож тарифларини ошириш бўйича кўрсатма берганини айтди.
Бироқ, 26 январ куни кечки пайт Оқ уй Колумбия барча талабларга рози бўлганини эълон қилди ва Колумбия ташқи ишлар вазири Луис Гилберто Мурильо мамлакатлар «боши берк кўчадан» чиқиш йўлини топганини айтди.
АҚШ ҳам, Колумбия ҳам вазиятни ҳал қилишга ёрдам берган муроса тафсилотларини ошкор қилмади.
Мавзуга оид

22:00 / 10.03.2025
Украина дунёдаги энг йирик қурол импортчисига айланди

20:32 / 10.03.2025
Трамп Зеленский истеъфога чиқмагунча Украинага ёрдам кўрсатишни тикламайди – ОАВ

19:40 / 10.03.2025
Bloomberg: Трампнинг маслаҳатчилари Россияга нисбатан санкцияларни юмшатиш режасини ишлаб чиқмоқда

17:32 / 10.03.2025