Бекободда 5-қаватдан тушиб кетиб ҳалок бўлган аёлнинг турмуш ўртоғи қамоққа олинди
Бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг Kun.uz’га маълум қилишича ҳодиса бўйича жиноий иш қўзғатилди. Kun.uz манбасига кўра аёлга доимий зўрлик ишлатиб келганликда гумон қилинаётган эркак қамоққа олинган.
Қайд қилинишича, 28 ёшли аёл турмуш ўртоғи томонидан муттасил руҳий ва жисмоний таҳқирланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, Жиноят Кодексининг 103-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади Бош прокуратура маълумотида.
Kun.uz манбасининг маълум қилишича, марҳуманинг турмуш ўртоғи, унга доимий зўрлик ишлатиб келганликда гумон қилинаётган эркак қамоққа олинган.
Эслатиб ўтамиз, Бекобод туманида турмуш ўртоғи томонидан муттасил руҳий ва жисмоний таҳқирлаб келинган 28 ёшли аёл шу йил 27 март куни 5-қаватдан тушиб кетиб, вафот этган.
Марҳумага аввалроқ 3 маротаба ҳимоя ордери берилган, сўнгги ордер берилганига ҳали 1 ой бўлмаганди. Унинг яқинлари ва воқеа гувоҳлари аёл вафотидан олдин қаттиқ калтакланганини, унга турмуш ўртоғи кўп марта ўлдириш билан таҳдид қилганини айтишган.
Сенат раиси Танзила Норбоева ҳодиса юзасидан прокуратура органи олиб бораётган текширув ҳаракатларини ўз назоратига олганди.
Мавзуга оид

10:56 / 08.03.2025
5 нафар аёлни бизнесга олиб кирган тадбиркорга 50 млн сўмгача грант ажратилади

08:41 / 08.03.2025
2025 йилда 2 млн нафар аёллар бандлигини таъминлаш режалаштирилган

16:33 / 06.03.2025
Биз ҳар бир бола боғчада ўзини эркин, хавфсиз ва қувноқ ҳис қилишини хоҳлаймиз — Ҳилола Умарова

17:01 / 03.03.2025