Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5 нафар аёлни бизнесга олиб кирган тадбиркорга 50 млн сўмгача грант ажратилади
Шавкат Мирзиёев 7 март куни Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш масалаларига алоҳида тўхталди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Маҳаллада 5 нафар аёлни бизнесга олиб кирган 1 минг нафар “устоз” тадбиркорларга 50 миллион сўмгача грант ажратилади.
Марказий банк тижорат банклари билан бирга икки ой муддатда банкларда хотин-қизлар учун янгича ёндашув асосида молиявий хизматларни йўлга қўйиш учун масъул бўлади.
Масалан, туғуруқ таътилига чиққан аёллар учун банк кредитлари бўйича тўловлар муддати 10 ойгача узайтирилади.
Энди аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича 4 босқичли янги тизим йўлга қўйилади.
Биринчи босқичда бизнесга қизиққан, лекин кўникмаси бўлмаган 20 минг нафар хотин-қиз тадбиркорликка ўқитилади. Бунга Савдо-саноат палатаси масъул бўлади.
Иккинчи босқичда “Халқ банки” ўзини ўзи банд қилган 100 минг нафар аёлнинг кичик тадбиркор бўлиши учун кўмаклашади.
Учинчи босқичда ҳар бир туманда 2 тадан кичик корхонани намунали ўрта бизнес даражасига олиб чиқишга “Ҳамроҳ” компанияси масъул бўлади.
Тўртинчи босқичда Савдо-саноат палатаси энг фаол 50 нафар аёл тадбиркорни йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан ошадиган “чемпион тадбиркор”га айлантиради.
Жорий йилда 60 та туманни “ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудуд”га айлантириш бўйича катта марра олинган. Бунга қўшимча равишда ҳокимлар ҳар бир вилоятнинг 2 тадан туманини ишсиз аёллар қолмайдиган ҳудудга айлантириш учун масъул бўлади.
Тавсия этамиз
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Яна иссиқ — ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати кўтарилади
Ўзбекистон | 22:59 / 04.08.2025
Ўзбекистон АҚШдан пахта импорт қилмоқчи
Иқтисодиёт | 17:11 / 04.08.2025
Путин 1994 йилдаёқ Украина шарқи ва Қозоғистон шимоли «доим Россия давлатининг бир қисми бўлгани»ни айтган
Жаҳон | 14:23 / 04.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хорижга виза олиш ва ишга жўнатишни ваъда қилган яна бир фирма одамларни алдаб кетгани айтилмоқда
Жамият | 11:00
-
ДХХ ҳудудларда фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларни аниқлади
Жамият | 10:31
-
Трамп агар келишув бажарилмаса, ЕИга тарифларни ошириш билан таҳдид қилди
Жаҳон | 10:00
-
Трамп ва Путиннинг эҳтимолий учрашуви. Бу ҳақда нималар маълум?
Жаҳон | 09:42
Мавзуга оид

15:25 / 01.08.2025
Йил бошидан бери қанча аёлга ҳимоя ордери берилгани айтилди

09:00 / 30.07.2025
Play Mobile СМС-хабарлари бизнес учун қулай ва самарали воситадир

08:39 / 30.07.2025
Ўзбекистонда бизнес муҳити индекси икки йил ичида энг юқори кўрсаткичга етди

14:02 / 24.07.2025