Фан-техника | 19:23 / 09.12.2023
63775
5 дақиқада ўқилади

Қуёшдаги улкан ғайриоддий тешик, дунёдаги энг йирик ядровий контейнер ва Toyotaʼдан водородмобил – ҳафта технодайжести

Kun.uz якунланаётган ҳафтадаги технология ва илм-фанга оид энг қизиқарли хабарларни жамлади.

Дунёдаги энг йирик ядровий контейнер

Хитойнинг Цзяннан кемасозлик заводи 24 мингта стандарт контейнерни ташиш қувватига эга, эритилган туз реакторидан қувват оладиган кема қуриш режаларини эълон қилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, энди асосий эътибор келажакдаги контейнер кемасининг электр станциясига қаратилган. Эҳтимол, у торий билан ишлайдиган атом реактори бўлади. 

Қайд қилиш жоиз, анъанавий дизел двигателида ишлайдиган дунёдаги энг йирик контейнер ташувчи кема ҳам Хитойга тегишли. Улкан OOCL Felixstowe кемаси Dalian COSCO KHI кемасозлик компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва 24 мингдан ортиқ контейнерни сиғдира олади. Унинг палубаси уч яримта футбол майдонига, баландлиги 22 қаватли уйга тенг. Felixstowe 2023 йил август ойида сувга туширилган.

Windows 12

Microsoft 2024 йил июн ойида Windows 12 операцион тизимини чиқаради. Таъкидланишича, компаниянинг навбатдаги операцион тизими сунъий интеллектга (AI) асосланган функцияларни бирлаштиради.

Операцион тизим Ryzen 7000 ва Intel Meteor Lake процессорларида ишлаганда AI аппарат имкониятларини қўллаб-қувватлаши кутилмоқда. Илгари Intel ўзининг янги процессорлари, жумладан, Windows 12 учун процессорлар ишлаб чиқилаётганини маълум қилган эди.

Microsoft’нинг ўзи ҳали AI кейинги операцион тизимга қандай татбиқ этилиши ҳақидаги тафсилотларни ошкор қилмади. Компания Windows 11 ва Windows 10 тизимининг жорий версияларини янгилашни давом эттириб, уларга AI хусусиятларини жорий қилмоқда.

Янги операцион тизим 2024 йил ёзида чиқиши кутилмоқда.

Қуёшдаги улкан ғайриоддий тешик

Қуёшда тож тешиги деб номланувчи улкан қоронғи бўшлиқ пайдо бўлди. Бу ёриқ Ер томонга космик шамол деб номланувчи ғайриоддий тезкор нурланишнинг кучли оқимларини сочмоқда.

2 декабрда ҳосил бўлган тешикнинг кенглиги 24 соат ичида 800 минг километрга етган, бу Ер диаметридан 60 баравар кўпроқдир. Олимларнинг фикрига кўра, қуёш циклининг ушбу босқичида бу бўшлиқнинг ҳажми мисли кўрилмаган даражада катта. 

Дастлаб қоронғи бўшлиқнинг пайдо бўлиши Ерда мўътадил геомагнит бўронини келтириб чиқариши, бу эса радиоалоқа узилишига олиб келиши мумкинлиги тахмин қилинган эди. Бироқ космик шамол тезлиги кучли бўлмади, гарчи у юқори кенгликларда ғаройиб Қутб ёғдуларини келтириб чиқарган бўлса ҳам. 

Тож тешиклар Қуёшнинг магнит майдонлари ўзгарганда пайдо бўлади, бу эса юлдуз зарраларининг бир қисмини фазога чиқиб кетишига олиб келади. Улар қоронғи доғлар каби кўринади, чунки бу жойлар атрофдаги плазмадан совуқроқ ва зичроқдир. 

Тошкент вилоятида Хитой электромобилини йиғиш йўлга қўйилиши мумкин

Тошкент вилоятида Хитойнинг Geely компанияси билан ҳамкорликда электромобил ишлаб чиқарилиши мумкин. Қайд қилинишича, Хитойнинг Шандун провинциясида бўлиб ўтаётган иккитомонлама музокараларда бу ҳақида дастлабки келишувга эришилган. 

Дастлабки босқичда йиғув цехи қурилади, иккинчи босқичда эса ишлаб чиқариш жорий этилади. Лойиҳага 2024 йили старт берилиши кутилмоқда.

Gemini сунъий интеллект модели

Google компанияси Gemini нейрон тармоғини ишга туширди. Компания уни сунъий интеллектнинг энг кучли ва самарали модели деб атамоқда. 

Gemini учта компонентни ўз ичига олади: Ultra (энг катта ва энг функционал), Pro (кенг кўламли вазифалар учун) ва Nano (аниқ вазифалар ва мобил қурилмалар учун). Уларнинг барчаси расмлар, аудио ва видеоларни қўллаб-қувватлайди. 

Ultra энг кучли тармоқ бўлиб, 57 та фан (математика, физика, тарих, ҳуқуқ, тиббиёт, этика ва бошқалар) бўйича маълумотларни ўз ичига олади ва мустақил равишда фактларни текшириш ва муаммоларни ҳал қилиш имкониятига эга. 

Toyotaʼдан водородмобил

Toyota Mirai 2024 водородмобили тақдим этилди. Mirai’нинг Япониядаги нархи комплектациясига қараб 49 мингдан 58 минг долларгача белгиланган.

Автомобил 3 та водород баки билан жиҳозланган. Бу автомобилнинг 850 км масофа босиб ўтиши учун етарли. Mirai 182 от кучига эга электромотор билан жиҳозланган.

 

 

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди