Кучайган Gemini, ваъдасидан воз кечган Google ва янада очилган ChatGPT — технодайжест
Kun.uz якунланаётган ҳафтанинг энг қизиқарли техно хабарларини жамлади.
Gemini – янада ақллироқ
Google ўзининг экспериментал сунъий интеллект моделининг янгиланишини тақдим этди. Gemini 2.0 Flash Thinking номли модел мураккаб саволларга қандай жавоб берганини тушунтириш қобилиятига эга. Яъни фойдаланувчи бирор саволга жавоб олгач, сунъий интеллектдан бу жавобни қандай қилиб тузганини батафсил сўраб олиши мумкин.
Gemini фойдаланувчилари 5 февралдан бошлаб янги моделни ишлата бошлашди. Шу кундан бошлаб YouTube, Google-қидирув ва Google-хариталар билан интеграциялаша оладиган яна бир версия ҳам тажриба тариқасида тақдим этилди.
Сунъий интеллект технологиялари дастурчиларнинг ишини осонлаштиряпти. Google эълон қилган янгиликлар қаторида пулли версия – Gemini 2.0 Pro моделининг экспериментал версияси ҳам бор. Бу модел код ёзиш ва математик вазифаларни ҳал қилишда аввалгисидан кўра ақллироқ иш тутади.
Маълумот учун, Google бу йил СИ тадқиқотларига 75 миллиард доллар ажратишни режалаштирмоқда, бу – 2023 йилдаги 32,3 миллиард доллардан анча кўп.
Жадвалдан – диаграммага
Google Sheets ва Gemini интеграцияси билан, эндиликда фойдаланувчилар жадвалдаги маълумотларни визуал шаклга ўтказишлари мумкин. Сунъий идрок жадвалдаги маълумотлар асосида трендларни таҳлил қилиб, диаграммалар ясай олади. Бу функция Google Workspace'нинг аксарият пулли тарифларига қўшилган. Қолаверса, ойлик тўлови 19,99 доллар бўлган Google One AI Premium обуначилари ҳам янги қулайликдан фойдаланишлари мумкин.
Gemini диаграмма ясашда жадвалдаги маълумотларни Phyton дастурлаш тилига ўтказади ёки оддий формулалардан фойдаланади. Ҳозирча бу функциянинг асосий камчиликларидан бири, яратилган диаграммалар статик бўлиб, жадвалдаги маълумотлар ўзгарганда автоматик янгиланмайди.
Инсонга қарши қуроллар
Google ўзининг сунъий интеллект соҳасидаги тамойилларини янгилаб, “безарар технологиялар” йўналишида олган мажбуриятларидан воз кечди. Эндиликда компания шахсларни кузатувга олиш, қуроллар ва одамларга зарар етказишга қаратилган сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқмаслик мажбуриятини олмайди. Google бу қарорини “мураккаб геосиёсий вазият” билан изоҳлади.
Маълумот учун, Google илгари АҚШ Мудофаа вазирлиги ва Исроил ҳукумати билан ҳарбий лойиҳаларда ҳамкорлик қилган. Бунга қадар Meta ва OpenAI каби рақобатчилар ҳам ўз маҳсулотларидан ҳарбий мақсадларда фойдаланишга рухсат берганди.
ChatGPT'дан аккаунтсиз ҳам фойдаланса бўлади
ChatGPT'дан энди аккаунт очмасдан ёки аккаунтга кирмасдан туриб ҳам фойдаланса бўлади, дея эълон қилди OpenAI. Чатботдан умуман аккаунт очмаган ҳолда фойдаланиш билан бепул аккаунт орқали фойдаланиш ўртасида бирор фарқ бор-йўқлиги ҳозирча маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, ChatGPT илк марта ишга туширилганида фақат пулли обуначилар учун мўлжалланган эди. Кейинроқ энг машҳур сунъий интеллектдан ҳамма фойдаланиши мумкин бўлди. Энди эса ҳатто аккаунт очмай туриб чатботни ишлатиш имкони яратилди. Бу билан ChatGPT энди қидирув тизими сифатида Google ва Bing билан рақобатлашиши кутилмоқда.
Гавҳар Зиёдуллаева тайёрлади
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия ва Украина бир-бирига дронлар билан ҳужум қилди
Жаҳон | 12:26
-
Тошкентнинг айрим ҳудудларида 4 кун давомида электр энергиясида узилишлар кузатилади
Жамият | 11:56
-
Мопед ва скутер ҳайдовчилари учун гувоҳнома талаб қилиш муддати 1 октябргача узайтирилди
Ўзбекистон | 11:41
-
Хитой Бухорода "ақлли" шаҳар инфратузилмасини яратишда қатнашади
Ўзбекистон | 11:40
Мавзуга оид

14:18 / 02.03.2025
Янги “аждарҳо жангчиси”, космосга туристик парвоз ва “ақлли” ғилоф — технодайжест

12:08 / 23.02.2025
Илон Маскдан янги СИ, “арзон” iPhone 16 ва актёр робот — ҳафта технодайжести

18:05 / 29.12.2024
Гигантлар рақобати, GPTга қўнғироқ, септиллион йиллик иш 5 дақиқада – Технодайжест

12:10 / 22.12.2024