Расман: Сречко Катанец — Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи

Сречко Катанец Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Словениялик мутахассис билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланди.
Катанец мураббийлик фаолияти давомида Македония, БАА, Словения ва Ироқ миллий жамоаларини бошқарган. Словенияни илк бор Жаҳон ва Европа чемпионатларига олиб чиққан.
Катанецга 5 нафар хорижлик мутахассис ёрдам беради. Алеш Чех ва Владо Радманович — ёрдамчи мураббийлар. Мартин Магистер футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига жавобгар бўлади. Ниҳад Пейкович эса дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб боради. Шунингдек, штабдан физиотерапевт Иан Катанес ўрин олган.
Мавзуга оид

18:57 / 14.02.2025
Нодир Элибоев — футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи

09:00 / 24.01.2025
«Оқ бўрилар»да «тўдабоши» ўзгарди: Копа уддалайдими?

22:19 / 23.01.2025
«Неча марта шартномани бекор қилишни сўраганимни биласизми?» – Катанец мураббийлик фаолиятини якунламоқда

13:49 / 23.01.2025