Спорт | 18:57 / 14.02.2025
2449
1 дақиқада ўқилади

Нодир Элибоев — футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон футзал федерацияси раҳбарияти томонидан «Ўзбекистонда футзални ривожлантиришнинг 2025-2028 йилларга мўлжалланган стратегияси» ҳамда мамлакатимиз футзал миллий жамоаларининг янги бош мураббийларини таништириш маросими ўтказилди.

Унда Нодир Элибоев футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи деб эълон қилинди. Бразилиялик Маурисио Тейшейра  эса жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий этиб тайинланди. 

Тадбирда, шунингдек, футзал бўйича Ўзбекистон аёллар ва ёшлар жамоаларининг ҳам мураббийлари таништирилди:

  • Фаррух Зокиров — Ўзбекистон аёллар жамоаси бош мураббийи.
  • Константин Свиридов — Ўзбекистон ёшлар жамоаси бош мураббийи.
  • Дилшод Раҳматов — Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси бош мураббийи.

Мавзуга оид