Жамият | 07:45 / 21.08.2021
8188
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда 300 қути «Ремдесивир» дорисини 18,4 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Самарқандда пандемия даврида талаб юқори бўлган «Ремдесивир» дорисини ноқонуний сотаётган шахслар ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У мурожаатида икки нафар шахс пандемия шароитида коронавирусни даволаш учун ишлатиладиган дориларни қонунга хилоф равишда сотиб келаётгани, жумладан, «Ремдесивир»  дори воситасининг ҳар бирини 650 минг сўмдан сотаётганини билдирган.

Бундан ташқари, ноқонуний тарзда дори сотаётган шахслар фуқарога яна 300 дона «Ремдесивир» дорисини Тошкент шаҳридан олиб келиб беришини айтган.

Қайд этилишича, мазкур аризага асосан жорий йил 13 август куни ИИВ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида М39 халқаро автомобиль йўлининг Самарқанд тумани Қўштамғали маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда икки нафар шахс ариза муаллифига 300 дона «Ремдесивир» дори воситасини бериб 193 миллион сўмни ҳисоблаб 18 400 доллар олаётганда ушланган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди