Самарқандда автобус ағдарилиши оқибатида 22 киши жароҳатлангани маълум бўлди
Тошкент йўналишидаги йўловчи автобусда аёллар концертга кетаётганди.

Фото: Самарқанд вилояти ЙҲХБ
11 феврал куни тонгда Самарқанд вилояти Жомбой туманида автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 22 нафар аёл жароҳатланган. Бу ҳақда туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Тозагул Холиқова Milliy телеканали учун изоҳида маълум қилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси масофа ва тезликни нотўғри баҳолаган ҳамда тормозни кескин босиб, Cobalt билан тўқнашган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган фото ва видеоларда автобуснинг ён, орқа ва олд ойналари синганини, автобусни кўтариш учун техникалар жалб этилганини кўриш мумкин.
Ҳозирча расмий идоралар ушбу ҳодиса юзасидан батафсил маълумот бермади.
Ҳодиса рўй берган куни Kun.uz манбаси бир киши ҳодиса қурбони бўлганини хабар қилганди, аммо бу маълумот расман тасдиқланмаган. Кейинроқ вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси «Газета.uz» учун изоҳида ҳодисада бир йўловчи — 68 ёшли эркак ҳалок бўлганини маълум қилганди, бироқ у қайси транспортда бўлганига аниқлик киритилмаган.
Жомбой тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Тозагул Холиқова Milliy телеканалига маълум қилишича, шифохонага 23 нафар аёл олиб келинган, улардан бири жонсиз ҳолатда бўлгани учун тўғридан тўғри экспертизага юборилган.
Жабрланувчиларнинг аксари оғир аҳволда: 16 нафар йўловчи жарроҳлик бўлимига, 2 нафари жонлантириш бўлимига ётқизилган. «Уларнинг аҳволи оғирроқ, реанимацияда даволаняпти», — деган шифокор.
Телеканал лавҳасида айтилишича, туристик автобус Самарқанддан Тошкентга ҳаракатланган, ундаги йўловчилар пойтахтдаги концертга кетаётган бўлган.
Мавзуга оид

08:10
Себзор кўчасида иккита Nexia-3 иштирокида ЙТҲ содир бўлди

13:52 / 09.03.2025
Самарқандда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

15:12 / 06.03.2025
Россиядаги ЙТҲда уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

19:55 / 03.03.2025